Офис ходимларига хавф соладиган остеохондроз қандай касаллик? Уни олдини олиш мумкинми?
Ўтириб бажариладиган иш остеохондроз кучайишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини билиб олинг.
Остеохондроз белгилари
Остеохондроз умуртқа поғонасида жойлашганлигига қараб уч хил бўлади: бўйин, кўкрак ва бел-думғаза.
Бўйин остеохондрози белгилари:
- бош айланиши;
- бўйин, бош ва қўлларда оғриқ;
- бармоқларда увишиш ҳисси;
- кўриш қобилиятининг ёмонлашиши;
- қулоқлардаги шовқин.
Кўкрак соҳаси остеохондрози белгилари:
- бел оғриғи;
- кўкракнинг санчиб оғриши;
- нафас олиш қийинлашиши
- бел-думғаза остеохондрози белгилари:
- оёқдаги оғриқ;
- белдаги оғриқ;
- оёқ бармоқларида увишиш ҳисси.
Остеохондрознинг олдини олиш
Остеохондроз бўйича даво муолажаларига массаж, физиотерапия, дори ва инексиялар киради. Аммо касалликнинг ривожланиш хавфини камайтириш ёки унинг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
Иш жойингизни тўғри жиҳозланг
Кресло қулай бўлиши, лекин ҳаддан ташқари юмшоқ бўлмаслиги керак. Кресло ёки стулга орқа бел билан эмас, балки орқа мия эгри чизиғига мос ҳолда ўтириш тавсия этилади. Агар фақат орқа ўриндиқли стул ёки кресло мавжуд бўлса, бел соҳасига махсус суянчиқ қўйиш лозим.
Компьютер ёки ноутбукнинг мониторини кўзингизга қарама-қарши турадиган қилиб жойлаштиринг — бу бўйин соҳаси эгрилигидан ҳимоя қилади.
Ишдан танаффус қилинг
Ҳар соатда ишни тўхтатиб, бир оз машқ бажаришга камида беш дақиқа вақт ажратинг: бошингизни эгиб, қўлларингизни олдинга чўзинг. Танани букиш, эгиш ва бошқа машқларни ҳам бажаринг.
Тўғри ётинг
Тепага қараган ҳолда ухлашга ҳаракат қилинг; агар бунга кўниколмасангиз, ёнингизга катта ёстиқ ёки кўрпа қўйиб олинг. Бу уйқунгизда ёнбошлашингизга тўсқинлик қилади. Шунингдек, тўшак жуда юмшоқ бўлмаслиги лозим.