Иссиқ чой, қадоқланган шарбат ва газли ичимликлардан ҳам хавфлироқ бўлган бошқа ичимликлар
Ҳар куни ичадиган ичимликларимиз орасида газли ва спиртли ичимликлардан ҳам хавфлироқ бўлган ичимлик турлари мавжуд. Яқинда Бен-Гурион университети олимлари инсонлар учун энг зарарли ичимликлар рейтингини тузди. Wday нашри зарарли ичимликлар ва уларни ичиш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида маълумот берди.
Иссиқ чой
Чой ичишнинг қандай зарарли томони бор, деб ўйлашингиз мумкин. Масалан, хитойликлар чойни деярли тўхтовсиз ичади, бироқ бу ерда зарар чойнинг ҳароратида. Биз иссиқ нарсани яхши кўрамиз. Барча иссиқ ичимликлар (нафақат чой, балки қайноқ қаҳва, иссиқ шўрва ичишни ҳам ёқтирамиз) қизилўнгачга ёмон таъсир кўрсатади, бу эса микротравма ва микрояллиғланишга олиб келади.
Вақт ўтиши билан бу сезилмайдиган муаммолар онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, чойни совитиб ичишга ҳаракат қилинг.
Сутли коктейл
Бу турдаги совуқ ичимликлар иссиқ ичимликлар билан бирдек муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сутли коктейллар мияга энг ёқимсиз таъсир кўрсатади.
Фитнес-тренерлар сутли коктейллар яхши фойда келтиришига ишонади, бу ичимлик вазн орттиришга ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам вазн орттиришни истасангиз, соғлиғингиз учун сутли коктейлларни бир оз илитиб ичинг.
Аччиқ қаҳва
Қаҳва меъёрида ичилса, фойдали: у уйғонишга, тетикланишга ва метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Бироқ қаҳва жуда аччиқ бўлса, у вазоспазмга олиб келиши мумкин — босим кескин ортади, кейин эса кескин тушади. Натижада инсон ўзини ёмон ҳис қилади.
Яллиғланган артериялар спазмлардан чарчаган мия каби, бундай тажрибадан сўнг ёмон таъсирни ўтказиши мумкин. Агар қаҳвага шакар қўшилган бўлса, организмга янада кўпроқ зарар етади.
Энергетик ичимликлар
Яқинда ғарб оммавий ахборот воситаларидан бири даҳшатли воқеа ҳақида ёзди: ёш йигит, оила бошлиғи, икки фарзанднинг отаси шу қадар кўп ишлаганидан энергетик ичимликларсиз йўлда ухлаб қолган. Охири эса жуда ёмон якунланган: у ҳозирда ногирон, шифокорлар йигит миясининг бир қисмини олиб ташлашга мажбур бўлди. Стимуляторларнинг оғир дозаси туфайли йигит инсультга учради.
Ўзингизни ўртача дозада энергетик ичимликлар ичяпман, деб овутманг. Энергетик ичимликлар фойдали эмас, яъни уларнинг хавфлилик даражаси юқори. Шу билан бирга, бу ичимликлар инсонни ўзига қарам қилиб қўйишини унутмаслик керак.
Қадоқланган шарбат
Бир қути шарбатда коладагидан ҳам кўпроқ шакар бўлиши мумкин. Яъни ширинликлар диабет, тишдаги муаммоларни, ортиқча вазн ва бошқа турли хил касалликларни келтириб чиқаради.
Бундай ичимликларда витамин ва минераллар деярли йўқ, бироқ уларда шакардан ҳам зарарли бўлган ширинлаштиргичлар бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг