date
views 22 285

Эркаклар аёллардан нима истайди?

Эркаклар аёллардан нима истайди?

Эркаклардан аслида аёллардан нима исташи ҳақида ўтказилган сўровнома натижаларини кўриб, “Даракчи” нашри сизни бу натижалар билан таништиришга қарор қилди. Чунки улар лаззатли таомлар, дазмолланган кийим-кечакдан кўра оддийгина инсоний муносабатларни биринчи ўринга қўйишган.

Қўллаб-қувватлашни билиш
Ҳар бир инсон умрининг маълум бир даврида (моддий, маънавий) қийинчиликни бошдан кечиради. Эркак киши айнан шундай вақтда рафиқасининг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади. Агар рафиқаси унинг шаротини тушуниб, қўллаб-қувватлайдиган бўлса, у жуда кўп ишларни амалга оширади. Керак бўлса тоғни толқон қилади.

Эркакдан устун бўлмаслик
Тазйиқ ўтказмаган ҳолда, эркакда қарор чиқариш ҳуқуқини сақлаб қолиш лозим. Бу билан эркакда масъулият ҳисси ошади.

Эркак билан бирга ривожланиш
Жуфтлик бир-бири билан ҳамма томонлама, шу жумладан билим доираси ҳам мос бўлиши, гаплашиш учун мавзулари бўлиши лозим. Инсон хоҳ эркакдир, хоҳ аёлдир ўз устида ишлаши, билимини ошириб бориши керак.

Донолик
Оилавий турмуш давомида низоли вазиятлар юзага келиши табиий ҳолдир. Агар аёл доно бўлса, айтган гаплари, қилиқлари эркакка оғир ботганини кўрса, уни келгуси сафар такрорламайди. Бундан ташқари, ҳар доим жанжал кўтарилганда, эркакнинг оғриқли нуқтасига тегинмайди. Аёллар эркакларга қараганда тез улғаяди. Шунинг учун муносабатларни меъёрида ушлаб туриш эркаклардан кўра, аёлларга осонроқ. 40 ёшгача бўлган давр эркаклар учун энг оғир даврдир, айнан шу вақтда аёл донологи, зийраклиги, уддабуронлиги улар учун жуда зарурдир.

Аёллик нафосати
Овқат пишириш, чиройли кўйлак, баланд пошнали туфли кийиш, узун сочли бўлиш, баланд пошнали туфлида юриш аёллик нафосатини белгиламайди. Унинг нафақат ташқи томони, балки ички дунёси ҳам гўзал бўлиши лозим.

Фаоллик
Аёл ҳар қандай соҳада, ҳар қандай ишда турмуш ўртоғи билан ҳамкорлик қилишни билиши лозим. Олам жудаям кенг, ҳар куни бирор янгилик рўй беради. Аёл киши тўрт девор ичида ўтиравермасдан, турмуш ўртоғини бирор ерга таклиф этса, бирор янгилик билан таништирса, эркакнинг ҳам кўнгли кўтарилади.

Эркакнинг қизиқишларини бўлишиш
Эркак ва аёл қизиқишлари бир-бирига мос келмаса, бу жуда қийин масаладир. Кундалик машғулотлар ичидан ҳеч бўлмаса, 2-3 таси бир-бирига тўғри келиши лозим.

Эркакнинг яқинларига ёқишни билиш

Аёл эркакнинг яқинларига ёқиши ҳам катта аҳамиятга эга. У атрофдагиларга ёқса-ю, аммо турмуш ўртоғининг яқинларига ёқмаса, ўртада эркак қийналади. Шунинг учун аёл бор маҳоратини ишга солиб, эрининг қариндошларига ёқишга ҳаракат қилиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Эркаклар аёллардан нима истайди?