Эрта ухлаб, эрта уйғонадиганлар кечгача ишлаб, кеч уйғонадиганлардан кўра кўпроқ пул топади, дейилади фин олимлари ўтказган тадқиқотда.
Сўровномада 12 минг ўрта ёшлилар қатнашган. Натижага кўра, кечгача ишлаб кеч уйғониш иш ҳақининг пасайишига билвосита таъсир қилади. Бундай фарқ асосан эркакларда кўпроқ сезилган. Яъни кечга қадар ишлаб кеч уйғонадиганлар вақтли турадиганлардан ўртача 4 фоизга камроқ пул топишлари аниқланган.
Улар одатий иш соатларига унчалик мос келмайди. Чунки куннинг энг унумдор пайти 8 дан 16 гача бўлиб, бу соатларни кеч уйғонадиганлар ўтказиб юборишлари мумкин.
Тадқиқотчилар фикрича, кеч уйғонадиганлар жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил қилгани сабабли бу жамиятнинг иқтисодий аҳволига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун бундай кишиларга ўзига мос иш топиш тавсия қилинади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг