14:15 / 28.10.2023
221

40 ёшдан кейин осонроқ озмоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар

40 ёшдан кейин осонроқ озмоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар

Ортиқча вазндан халос бўлиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни истайсиз-у, кун тартибингизни ўзгартириш ёки спорт машғулотлари билан жиддий шуғулланишга ҳафсалангиз йўқми?

Биз сизга тавсия этмоқчи бўлган одатларни ўзингизда шакллантириш жуда осон, улардан олинадиган натижа эса сизга тез орада сезилади: танангиз қувватга тўйинади, терингиз таранглашади, бу эса ортиқча вазнга қарши курашда сизга янада илҳом беради. Илҳом бермаган тақдирда ҳам, организм учун фойдали бўлиши шубҳасиз!

Фото: Getty Images

Уйғонишингиз билан бир стакан сув ичинг

Инсон танаси уйқу вақтида ўртача ҳисобда ярим литр миқдорда намлик йўқотади. Агар ётоқхонангиз иссиқ ва қуруқ бўлса, йўқотишлар янада жиддийроқ бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уйғонишингиз билан хона ҳароратида бўлган бир стакан сувни ичиб олиш танадаги барча тизимларни тезроқ “ишга тушириш”га ёрдам беради. Сув ичаклар фаолиятини рағбатлантиради, жигар ҳамда буйракларга фойда келтиради ва диетологларнинг айтишларича, тромбознинг ҳам олдини олади. Бундан ташқари, ошқозон тоза сув билан тўла ҳолатда бўлса, очлик ҳисси сизни эрта тонгдан безовта қилмайди.

Айтгандай, чанқоқ ва тўқлик марказлари мияда ёнма-ён жойлашгани ҳақида билармидингиз? Кўп ҳолларда сиз очлик билан адаштираётган ҳис шунчаки чанқоқ бўлиши ҳам мумкин.

Нонушта таомномасига 3 та маҳсулотни киритинг

Албатта, бу эрта тонгдан 3 хил егуликни паққос тушириш кераклигини англатмайди. Ҳар ҳолда бундай тановулдан кейин озиш қийин масалага айланади. Нонушта таомномасини шундай тузингки, у вазнни меъёрий ҳолатга келтиришга ёрдам берадиган маҳсулотлардан иборат бўлсин.

Озишни мақсад қилган инсонларнинг аксарияти калориялар миқдорини камайтириш умидида нонуштадан воз кечишади. Парҳезшуносларнинг кўпчилиги эса бунинг жиддий хато эканлигини айтадилар. Россиянинг энг таниқли парҳезшуносларидан бири Алексей Ковалковнинг таъкидлашича, нонушта кунлик тановулнинг ажралмас қисми бўлиши зарур. У моддалар алмашинуви учун муҳим бўлган гормонларни мувозанатга келтиради, танага қувват ва тўқлик ҳиссини беради, кун давомида тўйиб овқатланишнинг олдини олади. Шунинг учун ҳам ҳар куни нонушта вақтида қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилинг:

Мевалар

Организмни антиоксидантлар, витамин ва клетчатка билан таъминлайди.

Бутун донли маҳсулотлар

Озиш мақсадида бўлсангиз ҳам, углеводлардан қўрқманг – улар танангизни қувват ва тўқлик ҳисси билан таъминлайди. Бироқ, қайта ишланган, фойдали жиҳатларидан маҳрум бўлган маҳсулотларни истеъмол қилманг. Сули ёрмаси ёки бутун донли нон нонушта дастурхони учун айни муддао.

Фото: Getty Images

Оқсил

Протеинга бой маҳсулотлар қондаги қанд миқдорини меъёрий ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Қондаги қанд миқдори кўтарилмаса, ёғ ҳужайралари ўз-ўзидан йўқ бўла бошлайди. Тадқиқотлар натижасида оқсилга бой парҳез вазн кўрсаткичини камайтиришга, қад-қоматни гўзаллаштиришга ёрдам бериши исботланган.

Тоза ҳавода пиёда сайр қилинг

Пиёда сайр қилиш калорияларни парчалаш, мушаклар, бўғим ва суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, кўтаринки кайфият гормонларининг фаол ишлаб чиқарилишига кўмаклашади. Борди-ю сайрга чиқиш учун имкон топа олмасангиз, қулай пойабзал кийиб олинг-да ишга кетаётган вақтда озроқ масофани пиёда босиб ўтинг. Айрим парҳезшунослар тонгда пиёда юриб бўлгандан кейин нонушта қилишни маслаҳат беришади.

Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 40 ёшдан кейин осонроқ озмоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар