date
views 14 243

Мунажжим: Жанжаллашиб қолганда ким ўзини қандай тутади?

Мунажжим: Жанжаллашиб қолганда ким ўзини қандай тутади?

Ким биландир жанжаллашиб қолганингизда, Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз жанжаллашаётган инсонингиз нега ўзини унақа тутаётгани ҳақида? Ана энди нимага бунақа бўлаётганини билиб олишингиз мумкин. Албатта унинг учун буржини билишингиз керак бўлади ёки мақолани ўқиб у инсон қайси бурж вакили эканини билиб олишингиз мумкин.

ҚЎЙ — оғир вазиятларда Қўйлар дарҳол ҳаммасига ойдинлик киритиб олишга ҳаракат қилади. Унинг ичидаги гапларини айтиб олишига имкон беринг. Стресс пайтида жазавага тушиши, сизни ёмон кўришидан эмас, балки шунчаки ичидаги аламларини чиқариш йўлидир, бу йўл билан у муаммони тезроқ ҳал қилишга интилади.

БУЗОҚ — бу бурж вакиллари ҳаммасини муҳокамасиз ҳал қилиш тарафдоридир. Агар Бузоқ ўз норозилиги ҳақида гапирадиган бўлса, билингки, унинг сабри ниҳоясига етай деб қолган. Бирозгина келишмовчиликни меҳр ва эътибор билан эсдан чиқариб юбориши мумкин. Жиддий муаммоларни эса ўтириб ҳал қилиб олиш лозим, лекин бу ишни жуда юмшоқлик билан, сўзларни эҳтиёткор ишлатиб амалга ошириш лозим.

ЭГИЗАКЛАР — бирозгина келишмовчиликлар юзага келиши билан Эгизаклар кетиб қолгиси, қочгиси ёки бирон бир иш билан машғул бўлгиси келади: у дарҳол бошқа нарсага чалғиши даркор. Уйга қайтган Эгизаклар барини буткул унутган бўлади. Агар шундай бўлмаса, тинч йўл билан, мантиққа таяниб ҳал қилмоқ даркор.

ҚИСҚИЧБАҚА — оилавий ишларда бу бурж вакиллари жудаям сезгир ва нозиктаъбдир. Унга яқин инсонларнинг ҳатто ўй-хаёллари ва туйғулари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Шу боис Қисқичбақа билан худди ёш болага эътибор бергандек авайлаб муносабатда бўлмоқ даркор. Иложи борича, муаммони унинг ўзи ҳали англамай туриб, ҳал этиш керак. Айни дамда сўзлардан фойдаланиш керак эмас, у ақлнинг қатъиий мантиғидан кўра, туйғулар тилини яхшироқ тушунади.

АРСЛОН — ҳақоратланган ёки хафа бўлган Арслон кетади ва кейин ўзини жуда совуқ ва мағрур тутади. Агар орада келишмовчилик юзага келса, у билан хотиржам, шахсиятига тегмай, ҳақорат қилмай гаплашиш керак. Акс ҳолда, сиз унинг ҳаётидан буткул ўчириласиз.

ПАРИЗОД — бу бурж вакиллари доимо ўзларини пастга уриб юришгани боис ҳам, озгина танқид қаттиқ тегиб кетади. Агар Паризод билан жанжалли вазиятни муҳокама қилиш керак бўлса, сўзларни жуда эҳтиёткорлик билан танланг. Сўзингизнинг биринчи қисмида Паризодни унга бўлган яхши муносабатингизга ишонтиринг ва шундан кейингина ўз норозилигингиз сабабини тушунтиринг.

ТАРОЗИ — агар Тарозиларни хафа қилиб қўйган бўлсангиз, ярашишнинг энг яхши йўли, бу ширинликлар ва гуллардир. Энди уларни ресторанга олиб боринг, кейин эса совғаларга тўла уйингизга олиб келинг. Унга хаёлингизга келган барча серҳиссиёт сўзларни айтинг. Бундан Тарозининг кўнгли эриб тушади.

ЧАЁН — ўзлари тушунмаган ҳолда кўпинча оилавий жанжалларни бошлаб юришади. Уларга жанжалли вазиятларни юзага келтириш жуда ёқади. Шу боис бу бурж вакиллари билан яшаш осон эмас, муносабатларни ойдинлаштириш эса бефойда. Оилада Чаён билан муносабатларни яхшилашнинг энг яхши йўли, бу ундаги қувватни бошқа бирон ерга сарфлашдир, масалан, бирон экстремал спорт тури билан шуғулланиши мумкин.

ЎҚОТАР — хафа бўлган Ўқотар зулмкор бўлиши мумкин, лекин бу узоққа чўзилмайди. Унга олдинги айбларини эслатмаганингиз маъқул: чунки улар учун ўтмиш бу — ўтмиш. Ўқотар билан яшаш қийин эмас. Шунчаки унинг ишлари билан қизиқиб, ўз юмушларингиз ҳақида берилиб сўзлаб беринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ — бу бурж вакиллари оиладаги келишмовчиликларни кўнгилга жуда яқин олиб, миясида ярашишнинг минг бир йўлини синаб кўришади. Бироқ айни дамда улар жуда бамайлихотир ва бефарқ кўринишади. Тоғ эчкиси билан оилавий муаммоларни унинг иштирокчиси эмас, балки кузатувчи сифатида ҳал этиб, ҳаммасига хотиржам жавоб беринг.

ҚОВҒА — жанжалли вазиятларда бу бурж вакиллари ўзини ҳар хил тутади: баъзида улар ўз ичига кўмилишса, баъзан очиқ мулоқотни талаб этишади, айни дамда уларнинг кесатиқлари жон-жонингиздан ўтиб кетади. Яхшиси, бироз вақт кутинг ва унинг ҳазил қилишга мойил пайтида юрагингизда тугун бўлган муаммони айтинг. Айни дамда муаммони дўстона суҳбатлашиш билан ҳал қилишга интилинг.

БАЛИҚ — гарчи Балиқлар жуда сезгир ва нозиктаъб бўлишса-да, маиший муаммолардан қочиш йўлини билишади, яъни, улар ўз ички дунёларига кўмилиб олишади. Балиқни хафа қилиш осон, лекин муносабатларни қайта тиклаш ҳам қийин эмас. Худди Қисқичбақалардек улар ҳам меҳрли нигоҳ ва силаб-сийпалашла рга бефарқ қарай олишмайди. У ёнидаги одам хотиржам бўлса, ўзини хотиржам сезади.

Манба: Дийдоразиз.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Мунажжим: Жанжаллашиб қолганда ким ўзини қандай тутади?