11:30 / 24.11.2023
231

Қишда шамоллаб қолмаслик учун британияликлар қатъий амал қиладиган 4 одат

 
Фото: Getty Images

Британияликлар совуқда қандай кийинишларини кўрганмисиз? Бошқалар ҳаётдан завқланаётган, сайр қилган, қор одам ясаётган, коньки ва чанғи учаётган пайтда шамоллаб, ётоқда ётмаслик учун Буюк Британия аҳолисидан ўрганишимиз керак бўлган баъзи амалий маслаҳатларни таклиф қиламиз.

Совқотиб қолманг

Оддий гапдек туюлса ҳам, лекин бу жуда муҳим. Қишда касал бўлмасликнинг энг яхши йўли — иссиқ юришдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, совуқ ҳаво респираторли инфекциялар, юрак хуружлари ва инсульт хавфини оширади. Кекса одамларда артрит кучайиши, шунингдек, жисмоний ҳаракат камайиши туфайли ёқимсиз ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Фто: Getty Images

Бундан ташқари, “мавсумий депрессия” тушунчаси билан таниш бўлган ҳар бир киши узоқ муддатли совуқ ҳаво психологик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билади.

Мутахассислар қиш ойларида уйдаги ҳароратни камида 18 даража иссиқликда сақлашни маслаҳат беради. Шунингдек, кўчага чиқишдан олдин тўғри кийиниш керак: битта қалин кийим ўрнига унчалик қалин бўлмаган бир нечта кийим кийган маъқул. Гап шундаки, кийим қатламлари орасида иссиқ ҳаво сақланиб қолади, бу эса совуқда ўзингизни қулайроқ ҳис қилишингизга ва совқотмасликка имкон беради.

Чой ичинг

Фото: Getty Images

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни камида бир марта иссиқ овқат ейиш ва илиқ ичимлик ичиш керак.

“Иссиқ овқат ва ичимликлар бу мавсум учун жуда керакли нарса, — дейди саломатлик бўйича мутахассис Жасмин Ҳемсли. — Овқатланиш масаласига мавсумийлик нуқтаи назаридан ёндашиш мантиқан тўғри. Ярим музлатилган овқатлар, совуқ ичимликлардан воз кечиш ва кун давомида илиқ суюқлик ичиш орқали овқат ҳазм қилиш тизимига ёрдам бериш лозим”.

Озиқ-овқат рационини кенгайтиринг, кунига мева ва сабзавот истеъмол қилишни одат қилинг. Ётишдан олдин иссиқ ичимлик ичинг (масалан, уйқуни бузмайдиган кофеинсиз чой).

Етарлича ухланг

Фото: Getty Images

Дарҳақиқат, уйқу етишмаслиги йилнинг исталган вақтида иммунитет тизимини заифлаштириб, соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо қишда бунинг таъсири анча кучлироқ бўлади. Об-ҳавонинг ўзгариши уйқу сифатига таъсир қилиши айни ҳақиқат.

Аммо ухлай олмасангиз-чи? Интернетдан фойдаланманг ва ётишдан бир соат олдин сериал кўришни ҳам якунланг. Бунинг ўрнига яхши китоб ёки душ қабул қилишдан баҳра олинг.

Кечқурун истеъмол қиладиган шакар миқдорини ҳам чеклаш керак. Ахир, бу маҳсулот килограмм ортишига ёрдам беришдан ташқари, уйқу сифатига ҳам салбий таъсир қилади. Агар қондаги қанд миқдори кечга яқин кўтарилса, уйқу бузилишига олиб келиши мумкин.

Оломондан қочинг (лекин ўзингизни изоляция қилманг)

Фото: Getty Images

“Ижтимоий масофани сақлаш жуда муҳим”, — дейди профессор Жон Оксфорд. Агар ёнингиздаги одам аксирса ёки йўталса, камида бир метр масофа сақлаш керак. Агар ўзингиз йўталаётган бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам оғзингизни кафтингиз билан ёпманг (бактериялар қўллар орқали тарқалади). Чап қўлнинг тирсагига ёки орқасига йўталган маъқул.

Агар бир уйда яшаётган дўстингиз, турмуш ўртоғингиз ёки қариндошингиз касал бўлса, телевизор пульти, эшик тутқичлари каби жойларни мунтазам равишда дезинфекция қилишни унутманг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қишда шамоллаб қолмаслик учун британияликлар қатъий амал қиладиган 4 одат