Британиялик олимлар сабзи истеъмол қилиш ва саратон хавфини камайиши ўртасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. Улар ушбу мавзу бўйича жами 4,7 миллион беморни қамраб олган 198 та тадқиқот ўтказдилар.
Нюкасл университети жамоаси ҳафтасига 400 г сабзи истеъмол қилиш саратон ривожланиш хавфини 20 фоизга камайтиришини аниқлади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сабзи саратонга қарши бир қатор бирикмалар, шу жумладан полиасетиленларни ўз ичига олади. Бироқ, кўплаб олимларнинг диққат марказида бўлган бета-каротин моддаси саратон хавфини камайтиришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Сабзининг ижобий таъсири барқарор бўлиб чиқди. У турли хил саратон турларига қарши самарадорлигини кўрсатди, дея хабар беради Critical Reviews in Food Science and Nutrition.
«Сабзи истеъмол қилиш саратон хавфини камайтириш билан кучли боғлиқ. Уни истеъмол қилишни рағбатлантириш ва сабаб-таъсирларини янада чуқурроқ ўрганиш керак», дея таъкидлади илмий иш муаллифлари.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг