20:48 / 06.01.2024
365

Бел соҳасида нерв толалари қисилганда нима қилиш керак?

Бел соҳасида нерв толалари қисилганда нима қилиш керак?

Фото: Wday

Бу оғриқли ҳолат кўпчиликка яхши таниш, кескин ҳаракатдан кейин оғриқ пайдо бўлса, демак, нерв толалари қисилиб қолган бўлади. Кўпинча бу қўл, оёқ ёки бел соҳасида кузатилади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Wday нашри қуйида ушбу саволга жавоб берди.

Аввало нерв толасининг нима учун қисилганини аниқлаш керак. Бир қарашда энг кўп учрайдиган аломат — кучли оғриқ. Бироқ бу бошқа касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкин. Атрофдаги тўқималар нерв илдизларига жуда кўп босим ўтказганида, нерв толалари қисилиши пайдо бўлади. Кўпинча бундай муаммонинг сабаби бел соҳасидаги ортиқча зўриқиш ёки остеохондроздир.

Маълумки, умуртқа поғонаси жуда кучли ва бел мушаклари организмдаги энг катта мушаклардан биридир. Буларнинг барчаси агар тўғри амалга оширилса, оғир ҳаракатларни бажаришга ёрдам беради. Муаммо шундаки, буни ҳамма ҳам билмайди. Энг кенг тарқалган хато — бу эгилган бел билан юкни кўтариш ва белни тиклашга уриниш.

Оғирлик қанча кўп бўлса, асаб толасининг қисилиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Агар зўриқиш кучли бўлмаса, унда хавф минимал бўлади. Лекин сабаб остеохондроз бўлса, унда ҳамма нарса анча жиддий бўлиши мумкин. Ушбу касалликда умуртқа билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади, улар камроқ эластик бўлиб, асаб толаларига босим ўтказа бошлайди.

Агар бел соҳасида асаб толалари қисилса, нима қилиш керак? Албатта, белни эҳтиёт қилиш лозим. Умуртқа поғонаси дам олсин. Бел билан ётиш ва дам олиш тавсия этилади. Оғриқ сусаймаса, қорин билан ухлаш керак. Бундай вақтда белни бўш қўйиш лозим. Оғриқ йўқолганда, бел соҳасини даволашга киришиш керак. Махсус корсет ёки ҳар қандай зич материал билан ўраб олиш мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳолатда уйда ётиш яхши бўлса-да, шифокорга мурожаат қилиш тавися этилади.

Невралгиянинг асосий сабаби умуртқа дискларнинг шикастланиши, иккинчидан, қўшимча омиллар: гипотермия, нотўғри тана ҳолати, ноқулай жисмоний фаолият.

Ўткир невралгия ҳолатида оғриқни тўхтатувчи препаратлар буюрилади. Оғриққа чидаш қийинлашади, у сурункали босқичга ўтиши ва жиддий касалликка айланиши мумкин. Ўткир босқичда ҳам, сурункали босқичда ҳам турли хил жарроҳлик аралашувларни ўтказиш мумкин.

Агар сабаб умуртқа поғонасининг шикастланиши бўлса, унда даволаш нейрохирургиядан консервативгача, физиотерапия машқлари, етарли жисмоний фаолият (соғлом турмуш тарзи) буюрилади. Ҳар қандай оғриқни ҳам уйда даволаш ёки ўтиб кетишини кутиш мумкин эмас. Баъзида бу каби оғриқ қовурға ораси невралгияси, ўткир миокард инфаркт белгиси бўлиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бел соҳасида нерв толалари қисилганда нима қилиш керак?