Фото: Pixabay.com
Ананас клетчатка ва антиоксидантларнинг ажойиб манбаи бўлиб, уни истеъмол қилиш инсон организми учун жуда фойдалидир, лекин уни истеъмол қилишдан олдин пишиб етилганини танлаш керак бўлади.
Пишган ананасни қандай танлаш керак?
Ананаснинг сирти силлиқ ва сариқ рангда бўлиши муҳим. Унинг пишиб етилганини кўринишидан қаттиқ, лекин қўлга олганда юмшоқ бўлишидан билиш мумкин.
Шунингдек, унинг пишганини оғирлигидан ва хушбўй ҳид таратишидан ҳам билса бўлади. Агар ананаснинг бир оз кечикиброқ пишишини истасангиз, сал хомроғидан танлашингиз керак. Бундай ананаслар яшил-сарғиш ва ҳидсиз бўлади.
Ошхонадаги ҳарорат бозор ва супермаркетларга қараганда бир оз баланд бўлади. Шунинг учун унинг бузилмаслиги ва янгидек қолиши учун тўғри сақлаш муҳим.
Бутун ананасни қандай сақлаш керак?
Нисбатан хомроқ ананасни ошхонадаги мева саватчасида сақлаш мумкин. Пишиш жараёнини тезлаштириш учун уни қоғоз пакетларга жойлаш керак. Ананаснинг пишиши учун бир-икки кун етарли бўлади. Пишиш жараёнини секинлаштириш учун эса музлаткичда сақланг.
Пишиши билан уларни кесиб қўйинг ва кўп муддат сақламанг акс ҳолда тахир бўлиб қолади.
Кесилган ананасни қандай сақлаш керак?
Фото: Pexels
Ананасни пўстлоғидан тозалагандан кейин ўртасидаги қаттиқ қисмини олиб ташлаш керак. Кейин паррак ёки бўлакларга бўлиб қўйиш тавсия этилади.
Кесилган ананасни фақатгина музлаткичда сақлаш лозим. Уни герметик идишда сақланг. Кесилган ананасларни тўрт кун ичида истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар жигарранг тусга кира бошласа, бу унинг бузилганидан далолатдир.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг