08:54 / 26.01.2024
156

Қаҳвага қарам бўлиб қолганингизни англатувчи симптомлар

Қаҳвага қарам бўлиб қолганингизни англатувчи симптомлар

Қаҳвага қарамликдан азият чекасизми? Ушбу хушбўй ичимликка бўлган иштиёқ соғлигингиз учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Қуйида қаҳвага қарамликни аниқлашга ёрдам берадиган бир нечта белгиларни кўриб чиқамиз.

— Уйғонгандан сўнг дарҳол қаҳва ичиш хоҳишини ҳис қиласиз ва қаҳвасиз ишга кириша олмаслигингизни сезасиз. Бир финжон қаҳва уйғониш учун энг катта мотивацияга айланади.

— Узоқ вақт давомида қаҳва ичмасангиз, тушкунликка тушиб, асабийлашишни бошлайсиз. Ҳатто бош оғриғини ҳам ҳис қилишингиз мумкин.

— Агар одатдаги соатларда қаҳва ичмасангиз, энергия етишмаслиги ва уйқусизликдан азоб чекишни бошлайсиз.

— Кўп қаҳва ичган кунингизда юрак уриши, диққатни жалб қилиш ва асабийлашиш ҳиссини туясиз. Ичмаган кунингизда эса аксинча.

— Қаҳва ичиш ёки уни маълум бир услубда тайёрлаш учун кўп куч ва пул сарфлайсиз.

— Бир финжон қаҳва аввалгидек тетиклантирмаётганлигини ҳис қиласиз ва энергияни сақлаш учун кўпроқ ичиш керак бўлади.

— Доим уйдан узоқда бўлганингизда қаҳва ичишингиз мумкин бўлган жойларга эътибор берасиз.

— Бошқа ичимликларни ичгингиз келмайди. Кафе ёки ресторанда бўлсангиз, албатта, десерт учун қаҳва буюртма қиласиз.

— Агар кимдир ёнингизда қаҳва ичаётганини кўрсангиз, сизда ҳам қаҳва ичиш хоҳиши пайдо бўлади.

— Уйқусизлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз. Кофеин марказий асаб тизимига огоҳлантирувчи таъсир кўрсатади ва бу уйқусизликка олиб келади.

Агар сиз ўзингизда уч ёки ундан ортиқ белгиларни қайд қилган бўлсангиз, унда қаҳва ҳаётингизда катта рол ўйнайди. Ичимлик истеъмолини аста-секинлик билан камайтиришга ҳаракат қилинг ва уни кофеин миқдори камроқ ёки умуман бўлмаган бошқа ичимликларга алмаштиринг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳвага қарам бўлиб қолганингизни англатувчи симптомлар