10:30 / 26.01.2024
168

Қандай қилиб смартфонсиз ухлаб қолиш мумкин?

Қандай қилиб смартфонсиз ухлаб қолиш мумкин?

Агар гаджетлар сизга ҳеч қандай муаммо туғдирмаса ва кечаси камида 7 соат хотиржам ухласангиз яхши. Аммо ухлашда қийналаётган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда фойдаланиш вақтини қисқартиришга ҳаракат қилинг.

Бошқа машғулот ўйлаб топинг

Каравотга ётиб, чироқларни ўчириб, адёлга ўраниб олиб ухлашга ҳаракат қилиш қийин бўлиши мумкин. Гаджетга ёпишиб олмасдан, қандайдир ёқимли машғулот билан шуғулланишингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг.

Эҳтимол, бу ўқиш, ҳунармандчилик, расм чизиш ёки бўяш, мусиқа тинглаш ёки тинчлантирувчи товушлар эшитиш, кундалик тутиш бўлиши мумкин. Бунинг учун телефон экрани ёруғлигидан фойдаланмаслик тавсия этилади: тадқиқотчилар ётишдан олдин қоғоз китоб ўқиганлар планшет ёки бошқа гаджетдан ўқиганларга қараганда тезроқ ухлаб қолишларини аниқлаган.

Телефонингизни ётоқ ёнида қолдирманг

Кўпчилик смартфондаги будилникдан фойдаланади: шу боис гаджет каравот ёнидаги столга ёки ёстиқ остига қўйилади. Ўзингизни бу васвасадан ҳимоя қилишингиз, телефонингизни қўшни хонага қувватлантириш учун қўйишингиз ва будилник сифатида электрон соат ёки фитнес билагузукдан фойдаланишингиз мумкин.

Иродали бўлинг

Калифорния штат университетининг психология профессори Ларри Россен ирода кучидан фойдаланишга ва керак бўлмаган вақтларда телефонга қарамасликка аста-секин ўрганишни таклиф қилади. Аввалига бу атиги бир дақиқа, кейин беш дақиқа, кейин 15 бўлиши мумкин. Шундай қилиб, онг ва диққатингизни шунга одатлантирасиз, яъни ётишдан олдин телефондан ажралишингиз осонроқ бўлади.

Ўзингизни чекланг

Шифокорлар ётишдан бир соат олдин экрани порлаб турган қурилмалардан фойдаланмасликни тавсия қилади. Агар бундай қила олмасангиз, телефон ёки планшетингизга фойдаланишни назорат қилувчи дастур ўрнатишингиз ва уни муайян вақтларда маълум функцияларга киришни блоклаб қўйишингиз мумкин.

Рангли филтрни ёқинг

Экрандаги сариқ филтр гаджетларнинг баъзи зарарли таъсирини камайтиради. Мовий нурдан фарқли ўлароқ, у мелатонин ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун агар смартфонсиз ухлай олмасангиз, ҳеч бўлмаганда кўзингизга енгиллик беринг. Шифокорлар, шунингдек, қурилмани кўздан 35 сантиметрдан ортиқ масофада тутишни тавсия қилади.

Хаёлингизга келган қўшиқни айтинг

Агар ухлай олмасангиз, ўзингизга ёққан ҳар қандай қўшиқни эслаб, уни бир неча марта такрорланг.

Шифокорлар тавсия қиладиган яна бир усул — мушакларингизни куч билан сиқиб, кейин кескин бўшатишдир. Шунингдек, нафас олиш машқлари, медитация, мушак машқларини синаб кўришингиз мумкин.

Мутахассис билан боғланинг

Ухлаб қолишнинг узоқ муддатли муаммолари уйқусизлик аломати бўлиб, бу шифокорга бориш учун сабабдир. Мутахассис сизга текширув тайинлайди, дори-дармон буюради, эҳтимол, психотерапия ҳам тавсия қилиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб смартфонсиз ухлаб қолиш мумкин?