Фото: Shutterstock.com
Совуқ тушиши билан уй деразаларида буғланиш ҳолатлари кузатилади. Дераза ойналарида сув томчилари тўпланиб, албатта, улар дераза токчасига тушади. Бу эса эртами-кечми моғорлашга олиб келиши мумкин.
Нима учун ойнада сув йиғилади?
Буларнинг барчаси деразалар ташқи томондан совиши, хонадаги ҳарорат ва намлик билан боғлиқ. Намлик юқори бўлиб, дераза етарлича изоляцияланмаса, намлик конденсация сифатида ойнада пайдо бўлади. Бу жараённи музлаткичдан олинган банка ёки идишни намлик қоплагани ва ўзидан конденсат қолдириши билан таққослаш мумкин. Деразаларнинг исиш даражаси паст бўлиши ва хона ичидаги намлик баланд бўлиши, деразаларда сув йиғилиши хавфини оширади.
Конденсация билан қандай курашиш мумкин?
Энг осон йўли хона ҳароратини мўтадиллаштиришдир. Иситиш тизимини янада кучайтиринг. шунингдек, илиқ ҳавони тўсиб қўядиган токчадаги гуллар ва пардалардан имкон қадар воз кечиш керак.
Фото: Shutterstock.com
Намликни камайтириш
Агар ҳаво намлигини ўлчайдиган қурилмангиз бўлса, 40-60% нормал ҳисобланади. Бу кўрсаткич билан ойналардан сув йиғилиши хавфи минималлашади. Камроқ намлик қуруқ ҳавога олиб келади, лекин нафас йўллари учун ноқулай бўлиши мумкин.
Қишда намлик даражасини камайтиришнинг энг осон усули — ўз вақтида хонани шамоллатишдир. Салқин ҳаво ойнада сув йиғилишига қарши курашда ёрдам беради. Лекин бу усул яшовчилар учун ҳар доим ҳам қулай бўлмаслиги мумкин. Қия очилган дарчалар орқали “қишки” шамоллатишдан бирор наф чиқиш даргумон. Деразаларни кенг очиш эса елвизакдан касалланиш хавфини оширувчи катта таваккал.
Шунинг учун хонадоннинг қандай иситилишига ва дераза ромларидан иссиқ ҳаво киришига эътибор қаратган маъқул. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади