21:29 / 15.02.2024
120

Хушбўй таёқчалар: фойдалими ёки зарарли?

Хушбўй таёқчалар: фойдалими ёки зарарли?
Хонада ёқимли ҳид таратадиган диффузер ва таёқчалардан кўпчилик севиб фойдаланади, аммо шифокорларнинг таъкидлашича, бундай ароматизаторлар танловига жиддий қараш керак, чунки уларнинг соғлиққа зарари йўқ эмас.

Фото: Pinterest
Турли хилдаги хушбўй ҳидлар инсонларга ҳам жисман, ҳам руҳан таъсир кўрсатиши исботланган. Мисол учун, ясминнинг ҳиди сизни тинчлантиради, кайфиятни кўтаради ва хавотир туйғусидан халос этади. Бундан ташқари, бу гул аёлларнинг репродуктив тизимига ижобий таъсир қилади. Ванил бўйи тушкунлик ва депрессияга қарши курашда ёрдам беради ҳамда организмда адреналин ишлаб чиқаришга кўмаклашади.

Хонадон фаровонлигини эслатадиган долчин ҳиди кайфиятни кўтаради, мушаклар тонусини ечиб, танани бўшаштиради. Бу ўсимлик ақлий меҳнат билан фаолият олиб борувчилар учун фойдали бўлиб, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Лаванда дам олишга ёрдам беради, уйқусизлик ва ёмон кайфиятдан қутқаради. Атиргул ҳиссий стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, шунингдек, иш коэффициентини кўтаради. Цитрус меваларининг хушбўйлиги организмни тетиклаштиради, апелсин ва мандарин ҳиди болалар яшаш хонаси учун, лимон иш жойи учун ва лайм ётоқхона учун мос келади.

Шу ўринда нотўғри танланган хушбўй таёқчалар организмга салбий таъсир этиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Ароматизатор харид қилаётганда унинг фақат табиий ингредиентлардан тайёрланганлигига аҳамият беринг, чунки сунъий таркиб аллергия, бўғилиш ва нафас қисилишига олиб келадиган моддалардан иборат бўлиши мумкин. Хушбўй таёқчалар ҳиди ўткир бўлмаслигига эътибор қилинг. Уларни қўллашдан аввал хонани шамоллатиш мақсадга мувофиқдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хушбўй таёқчалар: фойдалими ёки зарарли?