14:20 / 18.02.2024
194

Ҳамма нарсадан воз кечмоқчи бўлганингизда мотивацияни сақлаб қолишнинг 5 усули

Ҳамма нарсадан воз кечмоқчи бўлганингизда мотивацияни сақлаб қолишнинг 5 усули
Бундай пайтда одатларингизни, вазиятга қарашингизни ва муаммога ёндашувингизни ўзгартиринг.

Вазиятга бошқа томондан қарашни ўрганинг

Ишхонангизда кимдир сизни босим остида ушлаб турганини ёки ҳаётингизни қийинлаштираётганини ҳис қилсангиз, “тескари стрелка” йўналишида ҳаракат қилинг. Агар ишдан кетсангиз, худди шу ҳолат янги жойда ҳам такрорланиши мумкин. Бунда сиз фақат жисмоний ўзгариш қилган бўласиз. Бунинг ўрнига муносабатингизни ўзгартиришингиз керак.

Биз кўпинча ўзимиз тан олишни истамайдиган нарсаларни бошқаларга кўчирамиз. Аммо тангода ёлғиз рақсга тушиб бўлмайди. Бошқаларнинг ҳам ҳис-туйғулари борлигини тушунсангиз, уларга ва ишга бўлган муносабатингизни ўзгартиришингиз мумкин.

Янги ёндашувларни қидиринг

Тўсиқлар сизни тўхтатишига йўл қўйманг — ёндашувингизни ўзгартиринг. Агар бирор нарса қилишни истасангиз, тўсиқларни четлаб ўтиш йўлларини қидиринг. Таслим бўлманг ва айбни бошқаларга юкламанг. Вазиятга объективроқ қараш учун орқага қайтишга ҳаракат қилинг. Катта эҳтимол билан сиз муқобил йўл топасиз.

Худбинликдан халос бўлинг

Агар бутун дунё атрофимизда айланади деб ўйласак, муқаррар равишда муаммога дуч келамиз. Ўзимизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсаларни юракка яқин қабул қиламиз ва кичик нарсалардан хафа бўламиз.

Ўзингизга керакциз ташвиш орттирманг. Ёдингизда бўлсин, одамга нисбатан гина-кудурат сақлаш ёки унга эътибор бермаслик ўзимизга боғлиқ. Душманлик ва норозилик ҳеч қандай фойда келтирмайди, фақат ривожланишга тўсқинлик қилади.

Мукаммал нарсанинг ўзи йўқлигини тушунинг

Ишингиз ёки ҳаётингиз ҳеч қачон мукаммал бўлмайди, сизни ҳеч қачон мукаммал одамлар ўраб олмайди. Бу сизни тўхтатишига йўл қўйманг.

Ҳеч нарса қилмасдан, имконият келишини кутгандан кўра, бошлаш ва муваффақиятсизликка учраган яхшироқ. Режангизни амалга оширганингиздан сўнг, илгари ҳаракат қилишингизга нима халақит берганига ҳайрон бўлишингиз мумкин.

Одатларингизни кўриб чиқинг

Одатда ҳамма одатларга таянади ва автоматик равишда ҳаракат қилади. Аммо амалдаги ҳаракатлар алгоритми ишламаса, уни ўзгартириш вақти келди.

Одатларингизни таҳлил қилинг, қайси бири фойдали, қайси бири фойдасиз эканини текширинг. Натижа келтирмайдиганларни янги одатлар билан алмаштиринг. Яна мотивация олиш учун сизга фақат битта ўзгариш керак бўлиши мумкин.

Унутмангки, ҳеч нарса ўз-ўзидан маънога эга бўлиб қолмайди: сиз уни воқеликка айлантирасиз. Ҳаётингизни, ишингизни ва бошқалар билан муносабатларингизни маъно билан тўлдирасиз.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳамма нарсадан воз кечмоқчи бўлганингизда мотивацияни сақлаб қолишнинг 5 усули