13:15 / 20.02.2024
173

Кунингиз муваффақиятли ўтиши учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат

Кунингиз муваффақиятли ўтиши учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат
Фото: Mixyfotoworld
Тонг — бу кайфиятимиз ва унумдорлигимизни аниқлайдиган куннинг асосий пайти. Шунинг учун кунни тўғри ва самарали бошлашимизга сабаб бўладиган одатларга эга бўлиш муҳим саналади. Ушбу мақолада биз муваффақият ва фаровонликка эришишимизга ёрдам берадиган энг фойдали эрталабки одатлардан учтасини кўриб чиқамиз.

Барвақт уйғониш ва бадантарбия

Эрта тонгда туриш кунни қандай ўтказишга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт ажратиш имконини беради. Уйғонганингиздан сўнг, танангиз ва ақлий фаолиятингиз учун озгина машқ қилиш лозим. Жисмоний ҳаракатлар қон айланишини яхшилайди, метаболизмни тезлаштиради ва энергияни оширади. Эрталабки бадантарбия кайфиятни кўтаради ва диққатни жамлашга ёрдам беради.

Медитация ва позитив фикрлар

Тонгда бажариш фойдали бўлган яна бир одат бу ижобий фикрлар машқи бўлган медитациядир. “Медитация” атамаси лотинча “медитари”дан олинган бўлиб, “мулоҳаза юритиш”, “фикрлаб мулоҳаза қилиш”, “ғоялар яратиш” деган маъноларни англатади.

Медитация — бу маънавий тозаланишдир. Шунинг учун “Нега медитация керак?” деган саволга психологлар шундай жавоб беради: ички дунёмизни биз ва атрофдагиларга зарар етказиши мумкин бўлган салбий фикр ва ҳиссиётлардан тозалаш учун керак. Чунки медитациянинг асосий вазифаси мияни тинчлантириш, инсоннинг маънавий ва жисмоний ҳолатини яхшилашдир.

Кунни режалаштириш ва мақсадларни белгилаш

Учинчи фойдали одат — кундалик мақсадларни белгилаш. Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал, кун давомида бажарилиши керак бўлган вазифалар рўйхатини тузиш ва унга амал қилиш керак. Ҳар бир кунимизни режалаштириш бизга вақтимизни тартибга солишга ёрдам беради. Бундай одат шахсий ва касбий ривожланишга ҳам ҳисса қўшади.

Юқоридаги учта эрталабки одатлар муваффақиятли ва самарали куннинг калитидир. Дарҳақиқат, соғлиғингиз ҳақида ҳам қайғуриш ва парваришлаш мувозанатли турмуш тарзи учун замин яратади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кунингиз муваффақиятли ўтиши учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат