Фото: Rare-gallery
Инглиз тилида “Ҳар куни олма истеъмол қилган инсон шифокор қабулига бормайди”, деган ибора бор. Яшил олма танамиз учун энг фойдали мевалардан бири ҳисобланади, чунки унинг таркибида кўплаб витаминлар ва хлорофилл иммунитетни кучайтиради, бактериялар кўпайишининг олдини олади, организмдан токсинларни ҳайдайди.
Яшил олмани истеъмол қилиш учун энг яхши вақт эрталабки нонушта пайтидир. Кубанские новости маълумот беришича, яшил олманинг қуйидаги фойдали хусусиятлари мавжуд:
1. Яшил олма озиш жараёнини тезлаштиради. Олма таркибидаги клетчаткалар узоқ вақт давомида очлик ҳисси бўлмаслигини таъминлайди, овқат ҳазм қилиш тизими яхшироқ ишлашига ёрдам беради;
2. Олма қандли диабетнинг олдини олади. Эрталаб бир дона яшил олма истеъмол қилсангиз, бутун кун давомида ширинликларга бўлган эҳтиёжни камайтирасиз;
3. Юрак-қон томир тизимини нормаллаштиради. Нордон олма таркибида юрак фаолиятига ижобий таъсир этадиган моддалар мавжуд. Улар қон томирларида холестерин тўпланишига тўсқинлик қилади;
4. Метаболизмни ишга туширади. Ҳар куни эрталаб мунтазам равишда яшил олма ейиш орқали сиз метаболизмни тезлаштиришингиз ва қабзиятдан халос бўлишингиз мумкин;
5. Бош мия саломатлиги. Яшил олма кексайганда ақлий заифликка олиб келадиган турли касалликларнинг олдини олади. У қон айланиш тизимини рағбатлантиради, натижада мия ҳужайралари кислород билан тўйинади;
6. Юз терисининг тиниқ ва чиройли бўлишига ёрдам беради. Таркибидаги антиоксидантлар туфайли яшил олма терини эрта қаришдан ва мимик ажинлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади;
7. Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳидни бартараф этади. Яшил олмадаги микроэлементлар тишлар ва оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди