13:13 / 23.02.2024
91

Кундалик ҳаётда кўп фойдаланиладиган зарарли воситалар

Кундалик ҳаётда кўп фойдаланиладиган зарарли воситалар
Фото: Pinterest
Дўкон жавонлари ҳар хил маиший кимёвий воситаларга тўла. Улар доимий ишлатиладиган рўзғор буюмлари рўйхатидан ўз ўрнини эгаллаб улгурган. Бироқ бундай воситаларнинг барчаси ишлаб чиқарувчилар таъкидлайдиган даражада зарур эмас. Қуйида самарасиз рўзғор буюмлари ҳақида маълумот берамиз.

Қоғоз сочиқ

Целлюлозадан ишлаб чиқариладиган қоғоз сочиқлар 1930 йилда ихтиро қилинган. Бундай сочиқни кўпинча нам салфеткалар билан бирга харид қилишга одатланганмиз. Қоғоз сочиқлар бошқа целлюлозадан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фарқ қилмайди, аммо дўконларда унга нисбатан баланд нарх қўйилади. Целлюлозали сочиқлар ўрнига пахта толали текстиль маҳсулотларидан фойдаланиш арзонроқ бўлади.

Ҳавони хушбўйлантирувчи спрей

Ҳаво спрейлари ёқимсиз ҳидни бартараф этмайди, улар шунчаки кучли ифор беради. Бундай воситалар таркибидаги кимёвий моддалар саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Чунки ҳавони хушбўйлантирувчи спрейлар аллергия, нафас олишнинг қийинлашуви ва бошқа муаммоларни келтириб чиқарадиган учиб юрувчи органик бирикмалар манбаидир. Уйдаги ёқимсиз ҳидни бартараф этиш учун хонани шамоллатиш, ахлатни ташқарига олиб чиқиш, музлаткични муддати ўтган маҳсулотлардан тозалаш керак. Шундан сўнг хонадонингизга шунчаки махсус ҳид бериши учун ҳаво спрейидан фойдаланишингиз мумкин.

Антибактериал нам салфеткалар

Нам салфеткалардан бирор нарсани тозалаш учун фойдаланганда ундаги бактерияларни атрофга тарқатиб юборамиз. Улар билан қўлларни яхши тозалашнинг ҳам иложи йўқ. Қолаверса, салфеткалар ортидан предмет юзасида совун изи ва чизиқлар қолади.

Печ учун тозалаш воситалари

Кундалик ҳаётда биз печ ва турли ошхона техникаларини тозалашда кучли ишқорли воситалардан фойдаланамиз ва аксарият ҳолатларда ниқоб ва қўлқоп киймаймиз. Печни тозаловчи воситалар таркибидаги натрий гидроксид моддаси кўз ва тери учун хавфли. Уларнинг қолдиқлари печ келгусида ишлатилганда ҳавога кўтарилади ва таомни зарарлайди. Печни зарарсиз тозалаш учун водород пероксиди ва истеъмол содасидан фойдаланиш мумкин.

Сариёғ учун пичоқ

Пластикдан ясалган пичоқ билан сариёғни кесиш мушкул, унинг ўрнига одатий сабзавот учун ишлатиладиган пичоқ кифоя қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кундалик ҳаётда кўп фойдаланиладиган зарарли воситалар