18:05 / 01.03.2024
263

Кайфиятни кўтарувчи ва семиртирмайдиган 4 маҳсулот

Кайфиятни кўтарувчи ва семиртирмайдиган 4 маҳсулот
Стресс пайтида инсон ўзи учун ёқимли бирор иш қилишга мажбур қиладиган ҳимоя механизми фаоллашади. Энг кўп учрайдигани овқатни ортиқча истеъмол қилишдир.

Асаблар чархланган вақтда нега айнан ширинликлар кўп еб қўямиз? Узоқ вақт давомида стрессда бўлган инсон организмда глюкоза ва инсулин миқдори кўпроқ ишлаб чиқарилади ва натижада организмда ширинликка кучли истак пайдо бўлади. Кейинчалик ортиқча муаммолар — ортиқча вазн, ҳуснбузарлар, кариес кабилар юзага келади.

Фото: Маvink
Стрессни камайтирадиган, соғлиққа зарар етказмайдиган, фойдали маҳсулотлар ҳам мавжуд. Шу сабабли асабийлашган пайтингиз қуйидаги кенг тарқалган озиқ-овқатларни истеъмол қилишингизни тавсия этамиз.

Апельсин
Таркиби C витаминига бой бўлган ушбу цитрус мева нафақат вируслардан қутқариб, қон босимини мўътадил сақлайди, балки ёмон кайфиятдан ҳам халос этади.

Лосось балиғи
Лосось балиғи оқсил, омега-3 ёғ кислоталари, B гуруҳ витаминлари, цинк ва D витаминининг манбаи ҳисобланади. У кайфиятни кўтариб, ширинликка бўлган иштиёқни камайтиради. Сардина ва форель ҳам худди шундай таъсирга эга.

Ерёнғоқ
Ерёнғоқ таркибида кўплаб биологик фаол бирикмалар мавжуд бўлиб, у серотонин ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бу ўз навбатида миянинг когнитив функцияларига фойдали таъсир қилиб, стрессга реакцияни камайтиради. Кунига 50-100 грамм ерёнғоқ истеъмол қилинг — ҳаётга анча позитив қарайдиган бўласиз.

Курка гўшти
Нерв системаси учун яна бир ажойиб маҳсулот — курка бўлиб, ҳафтасига 2 марта ейилган бундай таом асабийлик, жаҳлдорлик ва умумий ҳолсизликка қарши самарали таъсир қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кайфиятни кўтарувчи ва семиртирмайдиган 4 маҳсулот