22:00 / 01.03.2024
315

Ҳар куни бир соатдан пиёда юриш саломатликка қандай таъсир ўтказади?

Ҳар куни бир соатдан пиёда юриш саломатликка қандай таъсир ўтказади?
Доимий стресс ва камҳаракат ҳаёт тарзига тўла замонавий дунёда ҳар қандай ёшда соғлиқ ҳақида қайғуриш муҳимдир. Умумий соғлиғимизни яхшилашнинг энг осон ва харажатсиз усули бу пиёда сайр қилиш ҳисобланади.

Қуйидаги мақолада нима учун доимий сайр қилиш соғлом ҳаёт манбаи эканлиги ҳақида маълумот берамиз.

Фото: Yourweightmetters
Ҳар куни бир соатдан пиёда юришнинг қандай фойдаси бор?

Тоза ҳавода сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш ва қон айланишини яхшилаш учун зарур. Бундай одат артериал гипертензия ва инсульт ривожланиш хавфини камайтиради.

Мунтазам пиёда юриш кайфиятни кўтариб, организмнинг умумий аҳволини яхшилайди, мушак ва суякларни мустаҳкамлайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади.

Бундан ташқари, пиёда юриш руҳий саломатликни яхшилайди: сайр стресс ва тушкун кайфиятни енгишга ёрдам беради. Пиёда юриш вақтида эндорфинлар — бахт гормонлари ишлаб чиқилади ва кундалик муаммолардан озгина бўлса-да чалғишга кўмаклашади.

Сайр вақтини мазмунли ва манфаатли ўтказиш учун аудиокитоблар, турли подкастлар эшитиш мумкин.

Тўғри юришда нималарга эътибор бериш керак?

Фото: Yourweightmetters
- Пиёда юриш кундалик машғулотга айланиши лозим. Ҳар куни бир соат сайр қилишни мақсад қилинг ва бу одатга содиқ қолинг.
- Сайр соғлиққа максимал даражада фойдали бўлиши учун дарахтзорларга боринг.
- Сайрга оила аъзоларингиз, дўстларингизни таклиф этинг.
- Юриш учун қулай пойабзал танланг.
- Тўғри нафас олиш қоидаларига амал қилинг.
- Юрганда пулсингиз 100 дан кам бўлса, озгина тезлашинг. Юрак 1 дақиқада 120-130 дан кўп урса, секинлашинг.

Ва энг асосийси: пиёда сайр қилишни бугундан бошланг — бундай танловдан афсусланмайсиз!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни бир соатдан пиёда юриш саломатликка қандай таъсир ўтказади?