19:56 / 12.03.2024
242

Нима учун музлаткичга иссиқ таомни қўйиб бўлмайди?

Нима учун музлаткичга иссиқ таомни қўйиб бўлмайди?
Фото: Lifehacker
Музлаткичга иссиқ таом қўйилганда унда ўзгариш бўлиши музлаткичдаги механизм қандай эканлиги билан боғлиқ.

Агар No frost функцияси билан таъминланган бўлса, унда намлик вентиляцион система ёрдамида чиқариб юборилади, ҳарорат қанчалиги эса датчикда акс этади. Агар ҳароратнинг белгилангандан юқори экани аниқланса, компрессор кўрсаткичдаги ҳароратга мувофиқ ишлашига тўғри келади. Бундай музлаткичга иссиқ таом ёки егулик қўйилганда эса вентилятор ҳам, компрессор ҳам ҳарорат ва намликка қарамай ишлай олади.

Агар музлаткич Direct cool, яъни музлатишга йўналтирилган бўлса, унда вентилятор орқа томонга ўрнатилган бўлади ва намлик билан кураша олмайди. Иссиқ таом қўйилганда система зўр бериб ишлайди ва иссиқлик тўғри келмаганидан музлаткич ичида музли сумалаклар пайдо бўла бошлайди. Оқибатда музлаткичдаги музни эритишга тўғри келади.

Иссиқ нарсанинг музлаткичга қўйилиши нафақат вентилятор ва компрессор, балки электр энергиянинг кўпроқ сарфланиши ва эҳтиёт қисмларнинг эрта ишдан чиқишига сабаб бўлади. Турли ҳарорат сабаб шиша полкалар ёрилиши, пластик полкалар эса эриши мумкин.

Бундан ташқари, музлаткич эшигига ўрнатилган резиналарда деформация кузатилиши, бу эса музлаткич ичидаги совуқ ҳароратнинг ташқарига чиқиб кетиши ва яхши музлатмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Маромида бўлмаган ҳарорат музлаткич ичидаги идишларда ҳам ўз аксини кўрсатади, уларда ёриқ пайдо бўлиши ёки дарз кетиши мумкин.

Агар музлаткичингизнинг Hot box функцияси бўлсагина, унга иссиқ таомларни қўйишишингиз мумкин, бошқа ҳолларда эса тавсия қилинмайди. Бундай моделдаги музлаткич иссиқ таомни совитиши мумкин, лекин аксарият музлаткичлар маҳсулот ва егуликларни барра ҳолда сақлашга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун музлаткичга иссиқ таомни қўйиб бўлмайди?