15:13 / 22.03.2024
501

Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Болалигимиздан ҳар қандай таом нон билан мазали, деган тушунча онгимизга сингдириб келинган. Дўкондан харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхатида эса нон биринчи ўринда туради. Биз ун маҳсулотларини нонуштага ҳам, тушликка ҳам истеъмол қилаверамиз. Лекин, афсуски, бу зарарли одат ҳисобланади.

Замонавий шифокор ва диетологлар ун маҳсулотларидан аста-секин воз кечишни тавсия қилади, чунки оқ нон таркиби организмга салбий таъсир кўрсатади. Ушбу қоида кепакли ва жўхори унидан тайёрланган нонга ҳам тааллуқли.

Нон ейишни тўхтатган инсон вазни, албатта, камая бошлайди, бу ун маҳсулотларининг юқори калорияли ва углеводларга бой маҳсулот эканлиги билан боғлиқ. Шунингдек, ноннинг юқори даражадаги гликемик индекси ҳамда крахмал инсонга қисқа муддатга тўйинганлик ҳиссини беради ва кўп ўтмай яна очлик ҳисси пайдо бўлади.

Нон ейишни тўхтатган инсонларда ҳазм қилиш тизими яхшироқ ишлай бошлайди. Бунга сабаб бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган нон таркибида буғдойга оқ ранг берувчи бензоил перекиси, натрий сулфат ва диоксид хлор мавжуд. Буғдой етиштириш жараёнида эса кўпгина фермерлар ўсимликка пестицид сепади.

Фото: Shutterstock
Шу билан бирга, оқ нон таркибидаги глютен ферменти ҳам ичак деворларида турли бузилишларга олиб келади. Нонсиз таомномани тасаввур эта олмайдиган инсонларнинг аксарияти юздаги тошмалардан шикоят қилади. Бунга ҳам глютен сабабчи. Нон маҳсулотларидан тўлиқ воз кечилганда юздаги акне камая бошлайди, албатта, ушбу ҳолат бошқа касалликлар туфайли вужудга келмаган бўлса.

Оқ нон таркибига аҳамият берсангиз, унда деярли ҳеч қандай фойдали элемент мавжуд эмас. Бундан ташқари, қариш жараёнининг тезлашишига ҳам айнан ун маҳсулотлари сабаб бўлиши мумкин. Энг яхши ечим — истеъмол қилинадиган нон миқдорини камайтириш ва таомномага кўпроқ сабзавотлар, кўкатлар, ёнғоқлар киритиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?