20:34 / 01.04.2024
409

Қанча истеъмол қилсангиз ҳам семиртирмайдиган 15 та маҳсулот

Қанча истеъмол қилсангиз ҳам семиртирмайдиган 15 та маҳсулот
Аксарият инсонлар ўзини мазали тамаддидан чегараламай вазн йўқотиш мураккаб деб ўйлайди, лекин парҳез тутганда мазали ва фойдали егуликлар билан ўзни сийлаш ҳам мумкин. Табиат инъом этган хилма-хил мева ва сабзавотлар, ўсимликлар ҳамда денгиз маҳсулотлари соғлом турмуш тарзини давом эттиришда ёрдам беради. Қуйида ҳам мазали, ҳам жуда кам калорияли (максимум 100 гача) бўлган 15 хил маҳсулотни кўриб чиқамиз.

Сарсабил

Фото: Marie Claire
Ушбу маҳсулот сабзавот ва манзарали экин бўлиб, Ўзбекистон табиатида унинг икки тури учрайди. 5 дона катта ҳажмдаги сарсабил умумий миқдорда 20 килокалория озуқавий қийматга эга. Сарсабил турли соуслар билан бирга истеъмол қилинади.

Edamame ловияси

Фото: Marie Claire
Edamame — бу яшил рангли пишмаган ловия новдасининг бир тури бўлиб, оқсил, E витамини, клетчатка каби озуқавий моддаларга бой. Тахминан 100 грамм маҳсулотда 63 килокалория: 4,7 грамм оқсил, 6,3 грамм углевод ва 2 грамм ёғ мавжуд. Шарқда уни соя соуси билан бирга истеъмол қилишади, аммо қўшимча соуслар кўпроқ калория беришини унутмаслик лозим.

Денгиз чиғаноқлари

Фото: Marie Claire
4-5 дона катта ҳажмдаги денгиз чиғаноқлари 89 килокалория озуқавий қийматга эга. Унда 17 грамм оқсил, 2,7 грамм углевод ва 0,9 грамм ёғ мавжуд.

Креветкалар

Фото: Marie Claire
Қисқичбақасимонларнинг мазкур майда туркуми ҳам жуда кам қувватга эга бўлиб, 100 грамм маҳсулотда 85 килокалория мавжуд: 20 грамм оқсил, 0,5 грамм ёғ ва 0 грамм углевод. Креветкаларни ёғда қовуриш орқали таом калорияси ортишини ҳисобга олиш ёдингиздан кўтарилмасин.

Малина

Фото: Marie Claire
Барча севиб истеъмол қиладиган ушбу резавор ҳам жуда парҳезбоп. 100 грамм малина 50 калория кучга эга. Унда 1,4 грамм оқсил, 12 грамм углевод ва 0 грамм ёғ бор.

Қулупнай

Фото: Marie Claire
Қулупнай ҳам деярли калорияси йўқ мевалар сирасига киради. 100 грамм қулупнай энергетик қиймати 36 килокалориядир.

Ананас

Фото: Marie Claire
100 грамм ананас — тахминан бир пиёла тозаланган ананас бўлаклари таркибида 57 килокалория бор. Консерваланган ва янги узилган ананас энергетик қиймати ва фойдалилик жиҳати бир-биридан фарқ қилади.

Киви

Фото: Marie Claire
Бир дона катта кивида 61 килокалория бўлиб, унинг таркибида апельсинга нисбатан кўпроқ C витамини мавжуд.

Селдерей

Фото: Marie Claire
Ўртача нисбатда 2 шох селдерей кўкати таркибида 0,7 грамм оқсил, 3 грамм углевод, 0,2 грамм ёғ — умумий 17 килокалория мавжуд. Мазкур кўкат метаболизмни яхшилаш хусусиятига ҳам эга.

Кичик сабзи нави

Фото: Marie Claire
Бундай турдаги сабзи одатий сабзавотлардан фарқ қилмайди, шунчаки уни истеъмол қилиш қулай ва тозалашни талаб этмайди. 10 дона кичик сабзининг умумий энергетик қиймати 41 килокалориядир.

Қайнатилган тухум

Фото: Marie Claire
1 дона қайнатилган тухумда 70 килокалория — 12 грамм оқсил, 10 грамм ёғ ва 0 грамм углевод мавжуд.

Қизил ловия

Фото: Marie Claire
Қизил ловия парҳезшунослар томонидан тез-тез таклиф этиладиган тўйимли маҳсулот ҳисобланади. 100 грамм қизил ловияда 85 килокалория мавжуд.

Юнон йогурти

Фото: Marie Claire
Пишириш техникаси одатий йогуртдан фарқ қилгани учун жуда кам калорияли маҳсулот саналади. 100 грамм маҳсулот энергетик қиймати 100 килокалориядир (шакар солинмаганда).

Қизил олма

Фото: Marie Claire
100 грамм қизил олма таркибида 53 килокалория: 12,3 грамм оқсил бўлиб, ёғ ва углевод мавжуд эмас.

Тарвуз

Фото: Marie Claire
Ушбу полиз маҳсулотини фақат кеч ёз ва куз фаслида ейиш тавсия этилади. 200 грамм тарвуз таркибида 42 килокалория мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қанча истеъмол қилсангиз ҳам семиртирмайдиган 15 та маҳсулот