23:15 / 02.04.2024
482

Саратонга олиб келиши мумкин бўлган кундалик одатлар

Саратонга олиб келиши мумкин бўлган кундалик одатлар
Онкологик касалликлар ҳар йили жуда кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. Яқинда маълум бўлдики, ҳар куни қиладиган оддий рўзғор юмушлари, ҳатто оқибатлари ҳақида ўйламасдан, бу касалликка дучор бўлишда муҳим роль ўйнайди.

Овқат пишириш

Агар севимли машғулотингиз овқат пишириш бўлса, унда соғлиғингизни жиддий хавф остига қўясиз. Айниқса, газ плитасида овқат пиширсангиз. Олимлар газ плиталарида овқат пиширишда ҳосил бўладиган тутун таркибида мутаген алдегидлар борлигини аниқлади. Ушбу моддалар ўпка, сийдик пуфаги ва бачадон бўйни саратонига олиб келиши мумкин.

Аммо куймайдиган қопламали идишлар, кастрюлкалар ва товалар қопламаси шикастланмагунча ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Сиртида тирналган жойлар пайдо бўлиши биланоқ, соғлиқ учун хавфли моддалар озиқ-овқатга чиқа бошлайди.

Оғиз бўшлиғи гигиенаси

Болаликдан тишлар оғримаслиги учун уларни кунига икки марта ювиш кераклигини ўргатишган. Бунда соғлиғимизга зарар етказадиган ҳеч нарса йўқдек туюлади. Бироқ кўплаб тиш пасталарида фторид ва триклозан каби моддалар мавжуд. Ушбу моддалар заҳарли бўлиб, инсон танасида аста-секин тўпланишга мойилдир. Шунинг учун ёрқин рангли тиш пастасини ишлатмаган маъқул. Бўёғи камроқ ёки ундан ҳам яхшиси табиий ингредиентлардан тайёрланган маҳсулотларга ўтинг.

Ҳавони тозалаш воситасидан фойдаланиш

Ёқимсиз ҳидларга қарши “освежитель” билан курашишга одатланганмисиз? Демак, соғлиғингизни хавф остига қўясиз. Гап шундаки, бундай маҳсулотлар нафас йўлларига жойлашиб оладиган ва саратонга олиб келиши мумкин бўлган кансерогенларни ўз ичига олади.

Водопровод сувидан фойдаланиш

Сув қувурларга деярли тоза киради. Аммо уйларда ҳам, шаҳар атрофидаги тармоқларда ҳам қувурлар кўпинча эски ва занглаган бўлади.

Сувни органик хлор бирикмаларидан, оғир металлардан ва бошқа хавфли таркибий қисмлардан тозалаш учун қайнатиш керак ёки филтр ўрнатиш лозим. Айтганча, сув филтри нафақат ошхонада, балки душда ҳам бўлса фойдадан холи эмас. Шу йўл билан зарарли моддалар танангизга киришининг олдини оласиз.

Томорқада ишлаш

Табиат қўйнида дам олиш ва тоза ҳавода ишлашнинг нима зарари бўлиши мумкин? Агар бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишда кимёвий воситалардан фойдаланмасангиз, ҳеч қандай. Уларнинг иккаласи ҳам соғлиққа зарар етказиши мумкин. Шунинг учун гербицидлар ва инсектицидлар бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқинг. Яхшиси табиий маҳсулотлардан фойдаланинг.

Дезодорантлардан фойдаланиш

Фталатлар, триклозан ва алюминий кўпинча антиперспирантларда мавжуд бўлган моддалардир. Дезодорантингиздаги ёрлиқни диққат билан ўқинг, агар унда ушбу ингредиентлардан бирортаси бўлса, дарҳол уни ташлаб юборинг.

Аёллар учун бундай маҳсулотлардан фойдаланиш хавфли, чунки алюминий кўкрак саратонига сабаб бўлиши исботланган. Дезодорантингизни органик хом ашёлардан тайёрланган аналогга алмаштиринг.

Пластмасса идишлардан фойдаланиш

Гап шундаки, пластмасса идишлар микротўлқинли печда қиздирилганда фталатлар — онкологиянинг ривожланишига сабаб бўладиган моддалар ажралиб чиқа бошлайди. Улар тўғридан тўғри овқатга аралашади. Бундан ташқари, пластмассада бисфенол А деб номланган модда мавжуд бўлиб, у ҳам танага жуда салбий таъсир қилади. Шунинг учун сув сотиб олганда, шиша идишлисидан олинг. Айтганча, ишлатишдан олдин пластик стаканларни ювиш тавсия этилади.

Гилам тозалаш

Гиламдаги доғларни бир зумда кетказадиган гелларда саратонга олиб келадиган кимёвий моддалар борлигини кўпчилик билмайди. Гап шундаки, ушбу маҳсулотларнинг аксариятида перклоретилен ёки тетрахлоретилен бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта саратон турларини қўзғатиши мумкин.

Яна бир хавфли элемент бу — томоқ ва ўпка саратони ривожланиш эҳтимолини оширадиган нафталин. Шунинг учун тозаловчи маҳсулотларни сода ва циркага алмаштирган маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саратонга олиб келиши мумкин бўлган кундалик одатлар