Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўз блогида ёз ойларида нимани ўқиш ёки томоша қилиш бўйича анъанавий тавсиялар рўйхатини эълон қилди. Олинган рўйхатни таҳлил қилар экан, миллиардер одатда жанр ёки услубга эътибор бермай, асарларга эътибор қаратишини таъкидлади.
“Аёл” (Тhе Woman) — Кристин Ҳанна
Роман Вьетнамдаги фронтда икки марта хизмат қилган АҚШ армияси ҳамшираси ҳақида ҳикоя қилади. Кейинчалик у урушга қарши норозилик намойишлари бўлган ватанига қайтиб келади.
“Юқумли сахийлик” (Infectious Generosity) — Крис Андерсон
Муаллиф интернет сахийликни қандай тарғиб қилиши мумкинлигини ўрганади. У одамлардан тортиб ҳукумат ва бизнесгача бўлган ҳар бир киши дунёда сахийликни оширишга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги режани таклиф қилади. Шу билан бирга, унинг “сахийлик” тушунчаси пул доирасидан ташқарига чиқиб, унинг таърифини кенгайтиради.
“Дадил янги сўзлар” (Brave Nеw Words) Сел Хон
Муаллиф таълим технологияларини сунъий интеллект пайдо бўлишидан анча олдин тадқиқ қилган. Ушбу китобда у сунъий интеллект ўрганишни тубдан ўзгартиришга ва бутун дунё бўйлаб таълим олиш имкониятини яхшилашга қандай ёрдам бериши ҳақида гапиради.
“Инсонни қандай билиш мумкин” (Hоw tо Кnоw а Person) — Дэвид Брукс
Ушбу китобда муаллиф ўзингизни ривожлантириш учун ўрганишингиз мумкин бўлган мулоқот ва ижтимоий қобилиятлар ҳақида гапиради. Шунингдек, у атрофингиздаги одамларга ўзини эшитиш ва қадрлаш имконини берадиган техникани тасвирлайди. Билл Гейтснинг сўзларига кўра, бу нафақат алоқа сифатини яхшилаш бўйича қўлланма, балки инсонпарварроқ турмуш тарзини ўрнатишнинг яхлит режасидир.
“Секин отлар” (Slоw Hоrses) — Apple TV+ сериали
Гейтс жосуслар ҳақидаги фильм ва сериалларни жуда яхши кўради. У “Секин отлар” шоусини ушбу жанрдаги энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайди. Британия сериали Слай Ҳаусдаги хаёлий айғоқчилар гуруҳи ҳақида. МI5 махфий хизмати у ерга бир пайтлар ёмон иш қилган разведка ходимларини юборади, лекин улар ишдан бўшатилмаган. Гуруҳни Жеймс Бондга мутлақо қарама-қарши бўлган қаҳрамон бошқаради. У бемаъни ва ичкиликбоз, аммо жосуслик қобилияти билан томошабинни ҳайратда қолдиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди