“Ярим тун келишидан аввал ухлолмайман”, “Кеч бўлса-да уйқум келмаяпти” каби шикоятлар кўпинча уйқусизлик аломати деб қабул қилинади. Бироқ вақтинчалик уйқу муаммоларидан фарқли ўлароқ, бу аломатлар сурункали уйқу бузилиши ва нотўғри овқатланиш тартибидан келиб чиқиши мумкин.
Фото: Getty Images
Ўсмирларда уйқусизликка олиб келадиган циркад ритмлар — бир кеча-кундузлик ритмлар, биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзгариши кўп углевод истеъмоли билан боғлиқ. Хулио Фернандес Мендоза бошчилигидаги олимлар, Пенсилвания штати университети профессорлари ва клиник психологлари шундай хулосага келишди, деб ёзади EurekAlert.
Мутахассислар Пенсилвания штатида 377 нафар ўсмирлар иштирокида бир тадқиқот ўтказди. Болалар уй актиграфиясида (уйқуни кузатиш усули) камида уч кеча, лаборатория полисомнографиясида бир кеча-кундуз ўтказдилар. Синовлар болаларнинг уйқу одатлари ҳақида маълумот олишга ёрдам берди. Актиграфия жисмоний фаолликни ўлчаш имконини берди, углеводларни истеъмоли ҳақидаги маълумотлар сўровнома орқали йиғилди.
Фото: Getty Images
Аниқланишича, уйқуга кеч ётадиган ўсмирлар кўпроқ углевод истеъмол қилади. Бу эса камҳаракат турмуш тарзига олиб келади. Албатта, балоғат ёшида уйқу режимининг бузилиши ўсмирлар учун табиий ва вақтинчалик ҳолдир. Бироқ баъзи болалар кун тартиби шунчалик ўзгариб кетадики, уларнинг уйқу силки бузилади.
“Тўпланган маълумотлар шуни тасдиқлайдики, циркад ритмлар номутаносиблиги нотўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик билан боғлиқ. Бундай режим ортиқча вазн ва кардиометаболик касалликларга олиб келади”, — дейди Фернандес Мендоза.
Фото: Shutterstock
Америка уйқу тиббиёти академияси соғлом ва тартибли уйқу инсон саломатлиги учун зарур эканлигини таъкидлайди. Уйқу сифатига кўплаб омиллар таъсир қилади. Унинг узоқ ва тинч бўлиши учун циркад ритмларда бузилишлар бўлмаслиги керак. Чунки кун тартиби ва нормал уйқу цикли болалар ва вояга этмаганлар саломатлиги учун зарурдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди