![Вазн ташлаш учун калория танқислигини қандай яратиш мумкин?](/uploads/posts/2024-07/xf6c359fc71_66865ba8b52a5.webp.pagespeed.ic.ehaXNpZnP-.webp)
Яхши одатларни анъанага айлантириш ҳамда тўғри озиш қоидаларига амал қилиш ортиқча вазнни йўқотиш учун мустаҳкам асос бўлади. Бугун шифокор-терапевт ва нутрициологлар тавсия этадиган энг самарали ечим — организмда калория танқислигини яратиш ҳақида суҳбат қурамиз.
Калория танқислиги нима?
![](/uploads/posts/2024-07/x4fba097796_728x486_1_ad8dc9855ea225848aa3fb29855088cd5000x3337_0xbray312l_6623055603759768556-ne3jljqt.webp.pagespeed.ic.Zwj4Q8nJjm.webp)
Фото: Wday
Интернетда ва бошқа манбаларда озиш ҳамда мувозанатли бўй ва вазнга эришиш учун миллионлаб тавсияларни топиш мумкин. Аммо ортиқча килограммларни йўқотишнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири кунлик калория миқдорини камайтириш, яъни дефицитни яратиш ҳисобланади.
Агар организмда парчаланадиган кундалик калориялардан камроқ калорияли маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, танангизда калория танқислигини ҳосил қиласиз. Бу ҳолат энергия танқислиги деб ҳам аталади, чунки калориялар иссиқлик ёки энергия бирлигидир. Кўплаб инсонлар ҳар куни ўз вазнини мўтадил сақлаб қолиш учун керагидан ортиқ калория истеъмол қилади. Доимий равишда организм қабул қилган қўшимча калориялар ёғ кўринишида танада тўплана бошлайди. Бу эса табиий равишда вазн ортишига олиб келади.
Агар тартибли ва ҳисоб-китобга риоя қилган ҳолда калория танқислигини яратсангиз, организм танада сақланиб қолган ёғлардан энергия ола бошлайди. Бундай ёғлар, асосан, оёқнинг сон қисмида, қорин бўшлиғида тўпланади.
Калория танқислигини қандай яратиш мумкин?
![](/uploads/posts/2024-07/xa4e7049235_728x485_1_4ece373e592f805cf5fef56922ac84445000x3333_0xrqlfx5j4_8439235075214769261-86qtor5o.webp.pagespeed.ic.36PHHvFDwG.webp)
Фото: Wday
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда 1 кг ташлаш учун бир ҳафтада 1750 калория танқислиги керак. Калория истеъмолини камайтириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
- кундалик истеъмолдаги озиқ-овқат ҳажмини камайтириш;
- газаклар сонини чеклаш;
- паст калорияли таомларни танлаш.
Калория танқислиги парҳезининг ўзига хос хусусиятлари
Таомномада қуйидаги маҳсулотлар бўлмаслигига диққат қилинг:
- қандолат маҳсулотлари;
- нон маҳсулотлар;
- ёғли гўшт;
- ярим тайёр маҳсулотлар;
- тез пишар таомлар (фастфуд).
Ҳар қандай парҳезни ишлаб чиқиш мураккаб ва индивидуал жараён бўлиб, бўй, вазн, жинс, ёш, айрим касалликларнинг мавжудлиги, ирсий семизликка мойиллик, касбий фаолиятнинг хусусиятлари ва кунлик энергия истеъмол даражаси ҳисобга олиниши лозим. Бунда сизга профессионал нутрициолог ёки диетолог ёрдам беради. Фақатгина ушбу омилларнинг барчасини таҳлил қилиш орқали сиз нафақат ортиқча вазндан халос бўлишга, балки соғлиғингизни яхшилашга ёрдам берадиган парҳезни ишлаб чиқишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда расм](/uploads/posts/2024-07/xcd36a14839_g9a6qn9jluzltsheezw-1mzto0mmafvy.webp.pagespeed.ic.nKnEF7ur8Q.webp)
НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда
![Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди расм](/uploads/posts/2024-07/x195d975ff1_gettyimages-2160110323-1024x1024-dikcndri.webp.pagespeed.ic.HVjg9bDQpn.webp)
Евро—2024. Франция пенальтилар сериясида Португалияни мағлуб этди
![Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади расм](/uploads/posts/2024-07/xae6f2392cb_kt-g2llh50f.webp.pagespeed.ic.nxbBa3BYJO.webp)
Шавкат Мирзиёев Шуша шаҳрига амалий ташрифини якунлади
![Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди расм](/uploads/posts/2024-07/x4a0e5e937b_795740_680.webp.pagespeed.ic.KNtxbhgcG2.webp)
Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди
![Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди расм](/uploads/posts/2024-07/x14f9ec45f1_41653983_0023871344_1920x0_80_0_0_0d2b91b05bfbc9691d99799eeb3c7baa_jpg.webp.pagespeed.ic.P4qMrtzB8S.webp)
Зеленский Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди
![Байден норози демократларни президентликка номзод бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74f8788d69_photo_2024-07-08_22-00-21-eihhmbfn.webp.pagespeed.ic.l9k-BRNEZO.webp)
Байден норози демократларни президентликка номзод бўлишга чақирди
![Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” ҳамда “Сўғдиёна” рақибларини енгиб, чорак финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/xdcda885c8c_01.webp.pagespeed.ic._tmgnytE2K.webp)
Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” ҳамда “Сўғдиёна” рақибларини енгиб, чорак финалга йўл олди