Фото: Marie Claire
Самолётда учишдан қўрқадиган инсонлар кўп, аммо бортдаги йўловчилар хавфсизлиги фақатгина учувчилар ва борт ходимларига боғлиқ деб ўйлаш янглиш фикрдир. Парвоз вақтида асосан йўловчиларнинг ўзи хатога йўл қўяди. Натижада экипаж ишларини бажаришга тўсқинлик қилади ва атрофдагиларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўяди.
Британия авиакомпаниясининг стюардессаси йўловчилар орасида энг кенг тарқалган хатоликлар ҳақида огоҳлантирди. Қуйида сизга ўзингиз ва бошқаларнинг қулайлиги учун самолёт бортида нима қилмаслик кераклигини эслатиб ўтамиз.
Самолётда шортик ёки юбка кийманг
Парвознинг илк соатида самолёт бортидаги ҳарорат ўта совуқ бўлиши мумкин, шу туфайли нотўғри танланган кийим-кечак сизни касал бўлиб қолишингизга олиб келади. Бундан ташқари, ён ўриндиқдаги йўловчи кондиционерни жуда кучли режимга қўйиши мумкин, бу ҳам шамоллаш хавфини оширади. Қолаверса, калта кийимлар самолётни тарк этишингиз керак бўлган фавқулодда вазиятларда ноқулайлик туғдиради.
Спиртли ичимликлар ичманг
Фото: Marie Claire
Ҳар бир парвоздан аввал замонавий самолётлар тўлиқ текширувдан ўтказилади ва уларга техник хизмат кўрсатилади, шунинг учун парвоз пайтида хавфлар юзага келиши минималдир. Шунга қарамай, самолёт бортида турли хил фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин. Аммо экипаж аъзолари бундай муаммоларнинг барини ҳал қилишга тайёр туради. Чунки бундай фавқулодда вазиятлар улар томонидан махсус ўқув курсида ўрганилади ва машғулотлар вақтида амалий қўлланилади. Бироқ агар йўловчилардан камида биттаси ўзини нотўғри туца, экипажнинг ишига халақит беради, шу сабабли парвоздан аввал ва парвоз пайтида спиртли ичимликлардан воз кечиш муҳим.
Бундан ташқари, бошқалар тинчлигини бузган йўловчи парвоздан аввал самолётдан чиқариб юборилишига рухсат этилади, чунки нотинчлик рейс кечикишига олиб келиши мумкин.
Етарли миқдорда сув ичинг
Фото: Marie Claire
Самолёт инсонлар учун табиий бўлмаган ўта паст босим остида бўлади, бу эса овқат ҳазм қилиш муаммолари ва бош айланишига олиб келади. Бунинг учун сизга оддий тоза ичимлик суви ёрдам беради. Шунингдек, самолёт бортидаги ҳаво жуда қуруқ бўлиб, тери, кўз ва шиллиқ пардаларнинг қуришига ҳамда организм сувсизланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун парвозга ўзингиз билан сув олиш ёки бортда таклиф этилган сувдан ичиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди