13:22 / 14.07.2024
272

Сузишнинг муҳим фойдалари ҳақида маълумот берилди

Сузишнинг муҳим фойдалари ҳақида маълумот берилди
Сузиш — бу деярли ҳамма учун мос бўлган универсал спорт турларидан бири. Кексалар, ёшлар, мунтазам жисмоний фаол бўлган ва эндигина шуғулланишни бошлаётганлар, шунингдек, соғлиғида муаммолар бўлган инсонлар учун у бирдек фойдалидир.

Асосийси, сузиш мушаклар кучи ва тонусини оширади. Масалан, югуришдан фарқли ўлароқ, сузаётганда мушакларимиз кўпроқ қаршиликни енгади, чунки сув ҳаводан анча зичроқдир. Бу машғулотда барча мушакларимиз ишга тушади ва жуда кўп жисмоний ҳаракатни бажаради. Сузиш пайтида бўғинлардаги юк камаяди. Югуриш ёки тренажер залида машқ қилганда тизза бўғимлари ва тўпиқларга катта юк тушаётганини ҳис қиласиз, сузганда эса сувдаги вазнсизлик таъсири туфайли бундай юк бўлмайди.

Болалар сузишни ёшлигидан бошлагани афзал. Уларни бир ёшга тўлгунга қадар сузишга ўргатса ҳам бўлади. Чунки чақалоқлар сувга жуда яхши мослашади ва тезда сузишни бошлайдилар. Маълум бўлишича, сузиш билан шуғулланадиган болалар кучлироқ, шамоллашга мойиллиги паст, ҳаракатлар координацияси яхшироқ ва мушаклари кучли бўлади, улар тезроқ ривожланади.

Сузиш остеохондрозни олдини олади ва бошқа умуртқа поғона касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, бу машғулот нафас олиш тизимини мустаҳкамлайди ва юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади.

Сув тананинг бутун юзасига босим ўтказиши ҳисобига юракка келадиган қон оқими ошади, бу эса юрак-қон томир тизими касалликларига профилактик таъсир кўрсатади, қондаги холестеринни ва қон босимини пасайтиради.

Бундан ташқари, ортиқча вазн билан курашаётганлар учун ҳам сузиш жуда фойдали. Ахир, бундай машғулотлар пайтида кўп миқдорда калория ёқилади. Маълум бўлишича, ярим соатлик сузиш тренажер залидаги бир соатлик машғулотга тенг.

Сузиш стрессга қарши кучли “дори”дир. Гап шундаки, инсон организми 80 фоиз сувдан иборат, шунинг учун сув муҳити биз учун қулай ва сузишдан катта завқ оламиз.

Бироқ, сузиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, улар: оғир юрак патологияси, неврологик касалликлар, тери инфекциялари ва ўткир хасталиклар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сузишнинг муҳим фойдалари ҳақида маълумот берилди