Фото: Getty Images
“Ёзнинг жазирама кунларида ҳам иссиқ чой ичиш сизни иссиқликдан қутқаради”, дейди шифокор-токсиколог Михаил Кутушов. Унинг таъкидлашича, иссиқ сув ёки чой ичиш танадаги иссиқликни қисқа фурсатда чиқариб юборишига ёрдам беради ва натижада тана совишни бошлайди.
Иссиқ чой ичганингиздан сўнг танадаги ортиқча сув буғланади, қон томирлари кенгаяди ҳамда қон айланиши яхшиланади. Шу сабабли организм терлаш орқали табиий равишда совийди ва танадаги иссиқлик энергияси тезроқ чиқиб кетади.
Кутушов тавсия этишича, ёз кунларида антиоксидантларга бой кўк чой, ялпиз, лимон ёки мойчечак асосидаги тинчлантирувчи ўсимликлардан тайёрланган чой ичиш лозим. Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаш учун чойга занжабил қўшиш фойдали бўлади.
Оддий ичимлик сувини 40 даража иссиқликкача бўлган ҳароратда ичиш керак. Илиқ сув танадаги терморегуляция — совитиш тизимини ишга туширади ҳамда оғиз бўшлиғи ва тилни куйдириб олиш хавфини камайтиради.
“Иссиқ ичимликлар ёзнинг жазирамасига қарши курашда сизга, албатта, ёрдам беради. Бу усулни ўз тажрибангизда синаб кўринг ва назария ҳақиқат эканлигига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг”, дейди Кутушов.
"Бундан ташқари, ёз кунларининг биринчи ярмида офтоб тўғридан тўғри тушадиган жойларда бўлмаслик, вақти-вақти билан сояда дам олиш, табиий матолардан тикилган енгил ва кенг кийимлар кийишни унутманг”, дейди шифокор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди