12:00 / 01.08.2024
219

К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?

К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Фото: iStock
Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ҳақидаги “Доктор” илмий-маърифий телеканали организм учун К витамини зарурлиги ҳақида маълумот берди, деб ёзади Sports.kz.

К витамини ёғда эрийдиган модда бўлиб, суяк тўқималарининг минерализацияси ва қон ивиши учун зарур элемент ҳисобланади. Унинг иккита тур мавжуд:
  • Филлохинон (К1) — баргли ва яшил сабзавот экинларида бўлади;
  • Менахинон (К2) — ҳайвонлардан олинган озиқ-овқатларда бўлади ҳамда ичаклардаги бактериялар томонидан синтезланади.

К витамини нима учун керак?
- У кальций синтезини фаоллаштиради ва бунинг натижасида суяклар мустаҳкамланади;
- К витаминининг қон ивиш жараёнида иштирок этади;
- Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

К витаминига бой маҳсулотларга:
- дон маҳсулотлари;
- яшил баргли сабзавотлар;
- балиқ ёғи;
- соя ўсимлиги киради.

Инсон танасида К витамини етишмовчилигини кўрсатадиган аломатларга:
- бурун қонаши;
- тишларни тозалаш вақтида милкларнинг қонаши;
- турли яра ва шикастларнинг узоқ муддат давомида битиши;
- танада тез-тез кўкаришлар пайдо бўлиши;
- аёлларда ҳайзнинг узоқ давом этиши ва меъёрдан ортиқ бўлиши;
- қон босимининг пасайиши;
- бош айланиши;
- диарея кабилар киради.

К витаминининг асосий биологик вазифаси қон айланиши тўла таъминлашдир. У коагуляция жараёнида иштирок этадиган ўн учта оқсилдан тўрттасини ишлаб чиқаради. Шу сабабли иммун тизими мустаҳкам бўлишида К витаминининг ўрни каттадир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?