Овқатланиб бўлгандан сўнг, тахминан, 30 дақиқа ичида сув ва чой каби ҳеч қандай суюқлик ичиш мумкин эмас, деган маслаҳатларни тез-тез эшитамиз. Баъзилар бу одат соғлиқ учун ҳатто зарарли эканини таъкидлайди. Аслида-чи? Ушбу саволга Wday нашри шифокор мутахассислари жавоб беришди.
Фото: Artlife.ru
Чой дунёдаги энг фойдали ичимликлардан биридир, аммо у ҳақда бир нечта кўплаб нотўғри назариялар ва тушунчалар мавжуд. Масалан, овқатдан аввал ёки кейин дарҳол чой истеъмол қилиш мумкин эмаслиги тиббий жиҳатдан мутлақо нотўғри ва асосланмаган фикрдир.
Аксинча, тушликдан аввал ёки кейин бир пиёла кўк чой ичиш сўлак безлари ишини фаоллаштиради, натижада ошқозонга тушган овқат яхшироқ парчаланади ва ҳазм бўлади. Эндокринолог Алексей Калинчев сўзларига кўра, чой ва сув ошқозон ширасини камайтириб юбормайди ва ҳазм тизимига зарар етказмайди. Чунки меъда ширасининг кислоталилик даражасини ўзгартириш осон эмас ва бу жуда катта ҳажмдаги суюқликни талаб қилади.
Фото: Lori.ru
Интернет оламида турли тасдиқланмаган мақолаларда таомдан кейин 1-2 соат ичида сув ичмаслик ҳақидаги фикрлар ҳақиқатдан йироқдир. Бундан ташқари, умумий стандартларга кўра, ҳар бир ўрта ёшли соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Чой ҳам ана шу суюқлик кўрсаткичига киради. Агар овқатдан аввал ва кейин чой ичишдан бош торцак, ушбу меъёрни тўлдира олмаймиз.
Чойнинг биргина зарари бор: у ҳам бўлса тўлиқ овқатланиш ўрнига фақат чой ичишдир. Бу эртами-кечми, гастрит, ошқозон яраси, панкреатитга олиб келади. Аччиқ чой ёки қаҳвани меъёрдан ортиқ ичиш озиқ-овқат ичидаги муҳим микро ва макроэлементларнинг сўрилишига халақит бериши мумкин. Мисол учун, аччиқ қора чой темир моддасининг сўрилишини ёмонлаштиради.
Хулоса қилиб айтганда, овқатланиш вақтида тоза ичимлик суви, кўк чой кабиларни ичиш фойдали ҳисобланади ва ҳазм қилиш тизими яхши ишлашига ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди