Таомнинг сифати нафақат ташқи кўринишимизга, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам таъсир қилади. Озиқ-овқатлардан биз соч ва терини муҳим элементлар билан бойитиш учун зарур бўлган кўплаб фойдали моддаларни қабул қиламиз. Бугун биз “гўзаллик рациони”га айнан нималар киришини диетолог мутахассисдан билиб олдик.
Фото: Getty Images
Сочлар ва тери саломатлиги учун муҳим элементлар
Тўғри овқатланиш барча органларнинг яхши ишлашида асосий омил бўлиб, инсоннинг ташқи кўринишида акс этади. Таомнома балансли бўлиши учун ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинган маҳсулотларни ҳам рационга киритиш лозим. Улар нафақат ҳужайралар тузилиши, балки ички физиологик жараёнларнинг нормал ишлаш учун зарурдир. Тери ва сочлар гўзаллиги учун муҳим бўлган озуқа моддаларга қуйидагилар киради:
Омега-3 ёғ кислоталари. Улар терида намликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Oмега-3 балиқ ёғи, зиғир ёғи ва уруғида, рапс ёғи, яшил нўхат ва ёнғоқларда айниқса кўпдир.
Оқсил. Балиқ, гўшт, денгиз маҳсулотлари, тухумда бор.
А витамин. Жигар, исмалоқ, сабзи, укропда мавжуд.
Цинк ва темир. Устрица чиғаноқлари, мидия, ерёнғоқ, ловия, қизил гўшт ва шоколадда мавжуд.
Аминокислоталар. Лаҳм гўшт, гречка, киноа, денгиз маҳсулотлари, тухум, сут маҳсулотларида кўп.
Ретинол. Сут, сариёғ, гўштли таомлар, жигар, балиқ ёғи, тухумдан олинади.
Ўсимлик толаси. Улар ичакларнинг тўғри ишлаши, соч ва терининг саломатлиги учун катта аҳамиятга эга бўлиб, соғлом ичак микрофлорасининг шаклланишини таъминлайди.
Антиоксидантлар резаворлар ва меваларда мавжуд.
Фото: Wday
Фойдали озуқа моддаларнинг етишмаслиги нималарга олиб келади?
Фойдали витамин ва минералларнинг дефицити кўплаб муаммоларга сабаб бўлади. Агар организм озиқ-овқат орқали зарур бўлган элементлар билан таъминланмаса, вақт ўтиб ажинлар пайдо бўлиши — терининг эрта қаришига олиб келади. Темир, синк, биотин, B12 ва C витаминлари етишмаслиги айниқса хавфли бўлиб, тўқималарнинг янгиланишига салбий таъсир кўрсатади. Сочлар мўрт, синувчан ва жилосиз бўлиб қолади.
Нотўғри овқатланишнинг оқибатлари
Оқсил танқислиги
Оқсил, коллаген ва эластин терининг эластиклиги ва тонусда бўлиши учун жавобгардир. Оқсил етишмаслиги эрта қаритади. 90% кератин оқсилидан ташкил топган сочларнинг ҳолати ҳам ёмонлашади.
Ёғлар танқислиги
Ёғларни етарли даражада истеъмол қилмаслик тери, сочлар ва шиллиқ қаватнинг қуруқлашишига олиб келади ва эпидермис функциясининг бузилишига олиб келади. Буларнинг барчаси ҳуснбузарлар тошишига замин яратади. Ёғлар соч фолликулаларини озиқлантириш учун ҳам зарурдир. Уларнинг танқислиги сочларнинг тўкилишига ва синувчан бўлишига олиб келади.
Углеводлар танқислиги
Углеводлар терининг гидролипид қаватини мўтадил сақлаб туриш учун зарур бўлган липидлар синтезида иштирок этади. Углеводлар танқислиги кўпинча себум ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади, бу эса терида қуруқлик, қичишиш каби ноқулайликларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ҳуснбузарлар тошиш хавфи ортади.
Углеводлар соч фолликулаларидаги ҳужайралар учун энергия манбаи бўлиб, соч, тери ва кўзларга ранг берадиган меланин синтезида иштирок этади. Уларнинг етишмаслиги сочлар ўсишнинг секинлашишига, сийраклашишига ҳамда оқаришига сабаб бўлади.
Юқорида санаб ўтилган ва бошқа озуқа моддаларнинг организмга етишмаслиги кўплаб муаммоларнинг асоси бўлади. Уларни ҳал қилишнинг энг яхши усули бу мутахассисларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда диетангизни қайта кўриб чиқиш ва тўғри овқатланиш қоидаларига доимий риоя этишдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди