Фото: “Новий очаг”
Саломатлик инсонда вақт ўтган сари ёмонлашиб боради, тана қисмлари эртами-кечми қаришни ва кучсизланишни бошлайди. Хусусан, суяклар ва бириктирувчи тўқималар, бўғимлар ишдан чиқади. Суяк ва бўғимлардаги оғриқ бир қанча қийинчиликларни: доимий ноқулайлик шунингдек, ҳаракатланишга тўсқинлик қилади.
Лекин кўпинча соғлиқдаги муаммоларга инсонларнинг ўзи айбдор, чунки баъзи хатти-ҳаракатлар бўғимларни касал қилади.
Ноқулай пойабзал
Бу кўпинча аёлларга тегишли. Ноқулайлик туғдиришига қарамай, аёллар одатда баланд, ингичка пошнали туфлилар кияди. Ушбу одат умуртқа поғонаси ва оёқларнинг чарчашига олиб келади. Шунингдек, бу каби пойабзаллар қон айланиш тизимини бузади. Эркаклар эса одатда таг қисми едирилган пойабзалларни кийишга одатланган. Аммо бу ҳам мушак-скелет тизимига зарар етказади.
Ўтириб ишлаш
Ҳозирги кунда кўпчилик иш кунида офисда ўтиришга мажбур бўлади. Тинимсиз компьютерда матн териш ҳам бўғимларга зарар етказади, артрозни келтириб чиқаради. Шунингдек, тун-у кун тик юрадиган навбатчиларнинг саломатлиги ҳам хавф остида бўлади.
Совуқ ҳаво
Совуқ ҳарорат ҳам иссиқ каби танага зарарли ҳисобланади. Аммо паст ҳарорат барча яллиғланишни кучайтиради. Шунинг учун оналар фарзандларини болаликда иссиқ кийинтиришга одатлантирган. Агар совуқда чиниқишга ўрганиш керак бўлса, буни эҳтиёткорлик ва меъёри билан амалга ошириш керак.
Жисмоний фаоллик
Ўта кўп жисмоний фаоллик худди унинг етишмаслиги каби саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Фақатгина бу борада меъёр бўғимларни ишдан чиқармайди. Агар тиззалар оғриса, югуриш ва шошиб юришни чеклаш зарур.
Рацион
Туз бўғимларда суюқликни ушлаб туришга ёрдам беради. Бундан ташқари у яллиғланишни кучайтиради. Шу сабабли спиртли ичимлик ичувчиларга уни чеклаш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди