11:24 / 20.09.2024
68

Спорт машғулотларидан олдин нонушта қилиш керакми ёки кейин?

Спорт машғулотларидан олдин нонушта қилиш керакми ёки кейин?
Фото: “Thevoicemag.ru”
Ажойиб натижаларга интилаётган спортчиларнинг мусобақалардаги муваффақияти нафақат жисмоний тайёргарликка, балки тўғри овқатланишга ҳам боғлиқлигини улар жуда яхши тушунишади. Хўш, жисмоний машғулотлардан аввал овқатланиш керакми ёки кейин? Қуйида ушбу саволга жавоб оламиз.

Бирмингем, Бат, Ньюкасл ва Стирлинг университети тадқиқотчилари 20 ёшдан 26 ёшгача бўлган 12 нафар соғлом ва жисмоний фаол эркакларнинг кундалик энергия сарфини илмий таҳлил қилишди.

Ҳар бир иштирокчининг кўрсаткичлари уч хил ҳолатда қайд этилди: тажриба иштирокчиси шунчаки сули ёрмаси ва сут билан нонушта қилган ва кейин дам олганида; бир соат велосипедда учишдан икки соат аввал худди шу таомни истеъмол қилганда; нонуштани ўтказиб юбориб, дарҳол машғулотларни бошлаганида ўлчанди.

Тажриба натижаларидан маълум бўлишича, энг катта калория танқислиги — ўртача 150 килокалория спорт билан шуғулланишдан аввал умуман овқат емаган эркакларда кузатилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, оч қоринга машқ қилиш вазн ташлашнинг энг яхши усулидир.

Бунинг боиси нимада?

Агар аввалдан овқатланмай машқ қилсангиз, танангиз озиқ-овқатдан тайёр энергия олмайди, шунинг учун уни бошқа манбалардан, масалан, танадаги ёғ тўқималаридан олади. Бу эса вазн йўқотишга ёрдам беради.

Бунинг яна бир фойдали жиҳати мавжуд: нонуштадан олдин машқ қилиш инсулин миқдорини паст даражада ушлаб туришга ёрдам беради, бу организмда ёғларни эритишга хизмат қиладиган ўсиш гормони ишлаб чиқаришга имкон беради.

Спорт тиббиёти мутахассиси, Феникс Остин бу жараённи қуйидагича тушунтирган: “Қанчалик кучли машқ қилишингиз иккинчи даражали масала, чунки овқатдан кейин инсулин даражаси пасаймаса, сиз ёғларни йўқота олмайсиз, бунинг учун таомланишдан кейин ўртача икки-уч соат ўтиши керак”.

Машғулотлардан олдин нонушта қилсак нима бўлади?

Спорт билан шуғулланишдан аввал нонушта қилмай туролмайсизми? Бунинг ҳам ёмон томони йўқ. Тадқиқотчилар машқ қилишдан олдин овқатланган эркаклар машғулотлар давомида кўпроқ энергия сарфлашини ва куннинг қолган қисмида метаболизм тезлашишини аниқлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Спорт машғулотларидан олдин нонушта қилиш керакми ёки кейин?