Фото: Depositphotos
Beth Israel Deaconess тиббиёт маркази олимлари D витаминли қўшимчалар юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтирмайди, деган хулосага келишди. Тадқиқот натижалари American Journal of Preventive Cardiology журналида эълон қилинди.
D дармондорисининг юракка таъсирини билиш учун олимлар узоқ муддатли синов ўтказишди. Унда янада кўпроқ дозадаги D витамини юрак шикастланиши ёки зўриқишидан дарак берувчи икки махсус оқсил ва қон даражасини пасайтира олишига қанчалик таъсир қилиши ўрганилди. Бундан ташқари, D3 витаминли қўшимчаларнинг 70 ёшлиларнинг йиқилиш хавфига таъсири ўрганилган тадқиқот маълумотлари таҳлил қилинди.
Тадқиқот қатнашчилари тўртта тасодифий гуруҳга тақсимланди. D3 витамини кунига 1-гуруҳга — 200, 2-гуруҳга — 1000, 3-гуруҳга — 2000, 4-гуруҳга — 4000 халқаро бирлик миқдорида бериб борилди. Қондаги юрак-қон томир касалликлари биомаркерлари даражаси D витаминини бериш бошланган тадқиқот бошида, уч ойдан сўнг, 12 ва 24 ойдан сўнг ўлчанди.
Таҳлиллар катта ёшлиларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини пасайтиришда D витамини самара беришини тасдиқламади. Таъкидланишича, икки йил давом этган тадқиқотда дозасидан қатъи назар, D витаминли қўшимчалар юрак-қон томир саломатлиги бўйича биронта кўрсаткични яхшилашга хизмат қилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”