Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўриниши чиройли бўлиши учун пиёда юриш муҳимлигини эслатган.
“Яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, бу машғулот ички органлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек, нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади”, – дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабли тўхтамай 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади. Вазирлик ишхонадан чарчаб чиққандан кейин ҳам автобус ёки автомашинага чиқмай, йўлнинг бир қисмини пиёда босишни тавсия қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пиёда юришнинг қуйидаги фойдаларини санаган:
– бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилиш қон босимини меъёрда тутади;
– тез-тез қадамлар билан кунига 120 қадам юрилса, 15 дақиқада 100 ккалдан халос бўлиш мумкин;
– ҳар куни 20 дақиқа пиёда юриш асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлишга ёрдам беради;
– чекишни ташлашни истаганлар ҳам чеккиси келганда 20 дақиқа пиёда юрса, хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади;
– ўт пуфаги ва ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади;
– доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Чунки у иммунитетни мустаҳкамлайди;
– ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. У юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизими ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди