Фото: Marie Claire
Ҳиндистон ва Шарқий Осиёда етиштириладиган ва меваларнинг қироли номини олган манго ўзининг экзотик таъми ҳамда организм учун фойдали витамин ва микроэлементларга бой эканлиги билан ажралиб туради. Ушбу цитруснинг фойдали хусусиятлари тўғрисида олий маълумотли диетолог Синтиа Сасс маълумот берди.
Хавфли касалликларнинг олдини олади
Манго ҳужайраларни шикастланиш ва яллиғланишдан ҳимоя қиладиган бирикмаларни ўз ичига олади. Ундаги полифеноллар ва антиоксидантлар 2-тоифа қанд касаллиги ҳамда саратон ривожланиш хавфини камайтиради.
Юрак фаолиятини яхшилайди
Манго таркибида липидлар даражасини пасайтирадиган ва организмдаги яллиғланиш ўчоқларини йўқ қиладиган мангиферин полифеноли мавжуд. У қон томирларининг эластиклигини оширади, холестерин даражасини пасаяди ва тромбоцитлар фаол ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Иммунитетни мустаҳкамлайди
Фото: Marie Claire
Манго каротеноидларга бой бўлиб, улар кучли антиоксидант вазифасини бажаради. Манго тананинг ҳимоя таянчи — иммун тизимини мустаҳкамлайди ва юқумли касалликларни тезроқ енгишга ёрдам беради.
Тери ҳолатини яхшилайди
Манго нафақат доривор ўсимлик, балки гўзалликнинг табиий манбаи ҳамдир. Унда C витамини кўп бўлганлиги сабабли, терининг эластиклигини сақлашга ёрдам берадиган коллаген ишлаб чиқарилишни рағбатлантиради. Манго истеъмоли мимик ажинлар пайдо бўлишини кечиктиради. Манго баргларидан олинадиган мангифера индиcа деб номланган экстракт ҳуснбузарлар билан курашда ёрдам беради.
Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди
Манго таркибидаги ўсимлик толалари ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятда самарали восита ҳисобланади. Бир неча йил аввал америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, бир ой давомида кунига тахминан 300 грамм манго истеъмол қилган одамларда ошқозон касалликлари сезиларли даражада камайган. муаммодан халос бўлишди.
Фото: Marie Claire
Кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади
Манго таркибида бета-каротин, лютеин ва зеаксантин номли шифобахш антиоксидантлар мавжуд. Ушбу бирикмалар кўзнинг тўр пардаси ва қорачиғини турли хил касалликлардан ҳимоя қилади ва кўриш қобилиятини яхшилайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Сурия президенти қароргоҳи талон-торож қилинди (видео)
Қарзинг бўлмасин!
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган