14:46 / 11.12.2024
20

Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?

Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?
Иммунитет организмни ташқаридан келган барча бегона жисмлардан ҳимоя қилувчи ва ўзида ишдан чиққан ёки эскирган ҳужайраларнинг йўқ бўлишини назорат қилувчи тизимдир. У бизни турли бактериялар, вируслар ва бошқа зарарли микроорганизмларнинг таъсиридан ҳимоя қилади. Аммо инсон турмуш тарзига ташқаридан боқса, ҳар куни амалга ошириладиган баъзи одатлар соғлиқ учун, шу жумладан, иммунитет учун зарарли бўлади. Қуйида организмнинг ҳимоя механизмини ишдан чиқарадиган одатларни кўриб чиқамиз.

Фото: Marie Claire
Иммунитет ҳақида

Иммун тизими ўта мураккаб тузилган бўлиб, у организмни вирус ва патогенлар таъсиридан ҳимоя қилади, шунингдек, ўзининг эскирган ёки нуқсонли ҳужайраларидан халос бўлишда иштирок этади. Аҳоли зич шаҳарларда замонавий турмуш тарзи билан турли хил ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тез тарқалишига ёрдам берадиган муҳит мавжуд.

Бироқ бир мавсумда бир ёки иккита ЎРВИга чалиниш иммунитетнинг пасайиши кўрсаткичи эмас. Агар шамоллаш тез-тез рўй берса ва асоратлар давом этса, чуқур текширувдан ўтишга арзийди. Иммунитет ёмонлашувининг асл сабаби турмуш тарзи ва орттирилган одатларда бўлиши мумкин.

Сувни етарли даражада ичмаслик

Фото: Marie Claire
Сув истеъмолининг стандарт даражаси кунига 1,5-2 литрни ташкил қилиши лозим. Кўп жисмоний фаоллик ёки фаол терлаш бўлса, ушбу миқдорни ошириш лозим. Сувни етарли даражада истеъмол қилмаслик сувсизланишга, қон хусусиятларининг ёмонлашишига, шиллиқ қаватларнинг қуришига олиб келади. Бу ҳолатда иммунитет инфекцияларга нисбатан заифроқ бўлади.

Уйда ҳавони намлантирмаслик

Қишда иситиш мосламаси туфайли хона ичидаги ҳаво жуда қуруқ бўлади. Қуруқ ҳаво тери ва шиллиқ пардаларнинг яллиғланишига олиб келади ва иммунитетни заифлаштиради. Шунингдек, гаплашганда, йўталганда тарқаладиган вирус ва микроорганизмларнинг зарралари қуруқ ҳавода узоқроқ вақт давомида сақланади.

Тўғри овқатланмаслик

Фото: Marie Claire
Етарли даражада хилма-хил маҳсулотга бой рацион ва айрим маҳсулотни қатъий чеклаш витамин ва минералларнинг етишмаслигига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида иммунитетни пасайиши билан боғлиқ. Кўп миқдорда ширинлик, айниқса, газланган ичимликларни истеъмол қилиш қонда шакар даражасининг ўзгаришига олиб келади ва шиллиқ пардалардаги бактерияларнинг кўпайиши учун фойдали шароитлар яратади.

Етарлича ухламаслик

Тунда дам олиш вақтида организмнинг барча аъзолари ва тизимларида тикланиш содир бўлади. Сурункали уйқусизлик тананинг инфекцияларга чидамлилигини пасайтиради.

Спорт билан шуғулланмаслик

Фото: Marie Claire
Жисмоний фаоллик кучли иммунитетни сақлашнинг асосий шартларидан биридир, айниқса, очиқ ҳавода машқ қилиш. Яхши қон айланиши иммунитет тизимининг ҳужайраларига организмнинг барча қисмларида ҳимоя функциясини яхши бажаришга имкон беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?