09:24 / 26.12.2024
16

Қайси бири фойдалироқ: майонез ёки кетчуп?

Қайси бири фойдалироқ: майонез ёки кетчуп?
Фото: iStock
Маълумки, озишни мақсад қилган ва парҳезни бошлаган ҳар бир одам рационида аввало майонез каби ёғли ва калорияга бой маҳсулотни чиқариб ташлайди. Кетчуп эса соуслар ичида камроқ калорияга эга ва фойдалироқ туюлади. Аслида эса қандай?

Кетчуп ва майонез нимадан тайёрланади?

Ҳозирги кунда кенг қўлланиладиган ўзгартирилган кетчуп рецепти ХХ асрнинг бошларида Қўшма Штатларда натрий бензоат консервантидан фойдаланиш зарурати ҳақидаги мунозара натижасида пайдо бўлган. У ўзида томат пастаси ёки пюреси, табиий помидор, зираворлар, ўсимлик ёғи ва бир нечта турдаги хушбўйлантирувчи моддаларни сақлаши мумкин.

Масалан, “экстра” категориясига тегишли кетчуп камида 12% томатли эрувчан қуруқ моддалар бўлади ва ҳеч қандай бўёқ қўшилмайди. Биринчи ва иккинчи категорияга тегишли кетчупларда эса бу кўрсаткич атиги 4-6 фоизни ташкил этади.

Фото: iStock
Майонез эса асосан табиий маҳсулотлардан: ўсимлик ёғи, лимон шарбати ва тухум сариғи ҳамда хантал кукунидан тайёрланади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос фойдали хусусиятларга эга. Ўсимлик ёғларида эса тўйинмаган кислоталар ҳам мавжуд. Кетчупдан фарқли равишда майонезлар ҳеч қандай категория ва турларга ажратилмайди, фақатгина қўшимчалар билан ажралиб туриши мумкин.

Саноат усулида тайёрланган майонез уч кундан ортиқ сақланиши мумкин. Вакуум остида қадоқлаш, маҳкамлаш каби махсус усуллар сақлаш муддатини оширишга ёрдам беради. Бунинг учун консервантлар, қуюқлаштирувчи моддалар, стабилизаторлар ва бўёқлар қўлланилади.

Кетчуп ва майонезнинг энергетик қиймати

Фото: iStock
Майонездаги калориялар миқдори кетчупдан олти баравар кўп. Майонез ёғли соус ҳисобланиб, ундаги макронутриентлар зарарли эмас ва меъёрда истеъмол қилинганда соғлиқ учун фойдалидир.

Агар кунига ўртача 2500 килокалория миқдорида таом есак, ундан 750 килокалорияси ёғлардан иборат бўлади. Бу 83 грамм ёғ демакдир. Бир ош қошиқ майонезда эса тахминан 10 грамм ёғ мавжуд.

Кетчупда деярли ёғ йўқ. Аммо у ўзида жуда кўп шакарни сақлайди. 100 грамм кетчуп ичида ўртача 21 грамм шакар бўлади. Шакар эса зарарли маҳсулотлар рўйхатида туради.

Қайси соус фойдалироқ? Кетчупми ёки майонез?

Соуслардан бирини мутлақо фойдали, иккинчиси эса зарарли деб айтиб бўлмайди. Иккиси ҳам истеъмол миқдорига қараб турли таъсирга эга бўлиши мумкин. Агар кундалик рационда ёғлар миқдори кўп бўлса, майонезни камроқ, шакар миқдори кўп бўлса, кетчупни камроқ еган маъқул. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун парҳез тутаётган шахслар эса умуман соусларни истеъмол қилмагани яхши.

Қайси бири фойдали, Майонез, Кетчуп, Соус

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси бири фойдалироқ: майонез ёки кетчуп?