Ёшлик инсон ҳаётининг энг гўзал даври. Кучга тўлган, имкониятлар, орзу-умид ва режаларга бой давр. Айнан мана шу даврда амалга оширган ишларимиз келгуси ҳаётимизни белгилаб беради.
Ёшлик берган имкониятлардан қандай фойдаланиш керак? Психолог Мэг Жейнинг “Муҳим давр. Ҳаётни нима учун кейинга қолдириб бўлмайди” номли китоби айнан мана шу ҳақда. Ушбу китоб 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча инсонларга бағишланади. Mulohoza.uz сайти Қуйида мазкур китобдан айрим маслаҳатларни маълум қилди.
Бахт формуласи ҳақида
Тўғри ёки нотўғри ҳаёт бўлмагани каби яхши яшаш формуласи ҳам мавжуд эмас. Лекин танлов ва унинг оқибатлари бўлиб, йигирма ёшли йигит-қизлар ўз келажаклари ҳақида ўйлашса фойдадан холи бўлмайди. Агар йигирма ёшдан ўттиз ёшгача давр оралиғида келгуси ҳаётингизга етарлича эътибор билан ёндашсангиз, сизни олдинда ажойиб кунлар кутади.
Танлов ҳақида
Бир умр хаёл суриб ўтириш мумкин эмас. Нима қилишингизни англашингиз учун нимадир қилишингиз керак. “Ҳаётим ўз қўлимда” деган қўрқувдан воз кечиш лозим. Мўъжизалар юз бермайди дея қўл қовуштириб ўтириш ярамайди. Келажагингизни ўйламаслик ана шу қўрқувга тобе бўлиш, ўзини гўёки бугунги куннинг аҳамияти йўқдек тутиш демакдир. Келажак учун танлов қилмаслик ўзига ҳеч қандай масъулиятни олмасдан яшаш йўлини топишга умид қилишдир.
Ўзига бўлган ишонч ҳақида
Ўзига ишонч – туғма эмас, балки тажрибалар асосида юзага келадиган хусусиятдир. Агарда бу омад туфайли бўлганида эди, одамлар камроқ хавотирга тушишар ва ўзларини қатъийроқ тутган бўлишарди. Ўзига бўлган ҳақиқий ишонч замирида бевосита фаолият туфайли юзага келган тажриба ва қатъият билан эришилган муваффақиятлар ётади. Ҳаётнинг қай жабҳасида бўлмасин, тажрибалар асосида пайдо бўлган ўзига ишонч ҳисси ғолиб чиқади.
Пул ҳақида
Йигирмага тўлган ёшларга кўп пул ишлаб топиш учун ҳали олдинда ўнлаб йиллар бордек туюлади, лекин АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг маълумотига қараганда, қирқ ёшга тўлганда ойлик маош миқдори энг юқори нуқтасига етади ва ўзгармасдан қолади.
Умр йўлдоши танлаш ҳақида
Умр йўлдоши танлаш жуда масъулиятли ишдир. Кимни танлашга қарор қилишингиз бутун келгуси ҳаётингизнинг қандай кечишини белгилаб беради. Молиявий аҳволингиз, ишингиз, турмуш тарзингиз, соғлигингиз, хуллас, ҳаётингиз умр йўлдошингиз билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун умр йўлдоши танлашда ҳушёр бўлинг, кейин кеч бўлади.
Афсусланиш ҳақида
“Шунча йил умримни беҳуда ўтказибман, вақтимни ўйин-кулгига сарфлабман. Таниш-нотанишлар билан зиёфатларда еб-ичиб юраверибман. Йигирма ёш энг гуллаган давр, лекин уни шундай беҳуда ўтказмасам ҳам бўларди-ку. Нега ҳеч кимнинг насиҳатларига қулоқ солмадим?” дея кейинчалик афсуслангандан кўра ҳозирдан келажагингиз ҳақида жон куйдиринг.
Ўз ҳаёти учун жавобгарлик ҳақида
Бизга ҳеч ким бахтли ҳаётни қўшқўллаб тутқазмайди. Шунинг учун ўз ҳаётингиз учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг. Олдингизга мақсад қўйинг. Ишланг. Оила қуринг. Вақтнинг қадрига етинг. Ҳаётингизга мазмун бағишланг. Тақдирингиз сизнинг ҳеч нарса билмаганингиз ёки ҳеч нарса қилмаганингизга боғлиқ бўлиб қолмасин. Ҳаётингизни белгилаб берувчи қарорни бугуноқ қабул қилинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди