19:38 / 25.10.2016
10 258

​Сенда қанча вақт қолганини биласанми???

​Сенда қанча вақт қолганини биласанми???

Тасаввур қил шундай банк борки, ҳар эрта тонгда у сенинг ҳисобингни $86400 билан тўлдиради.

У ҳар кунгидан қолган маблагъни сақламайди.

Ҳар куни кечаси бутун кун мобайнида ишлатилган ва ишлатилмаган пулни нол билан тенг қилади.

Сен нима қилган бўлардинг? Албатта сен ҳаммасини ҳар куни охирги суммасигача ишлатишга ҳаракат қиласан!!!

Биласизми ҳар биримизнинг ушбу банкда ўз ҳисобимиз мавжуд?! Бу банк номини биласизми? – Бу ВАҚТ.

Ҳар эрта тонгдан мазкур банк сенинг ҳисобингни 86400 сония билан тўлдиради. Ҳар кечки пайт банк маълумотларни ўчириб ташлайди ва банк қайси қисмини ишлатмаганингни кўради.

Ушбу банк пулни сақламайди ва бошқа ҳисобларга ўтказишга рухсат ҳам бермайди. Ҳар куни янги ҳисоб очилади. Ҳар кечаси ортиб қолгани ўчирилади. Агарда сен бу пулларни ишлатмасанг – фақатгина сен йўқотасан.

Сен бугунги кунда берилган нарсага яшашинг керак. Соғлиққа, бахтга, ўз устида ишлашга ва муваффақиятга кўпроқ сармоя киритиш керак.

Бир йил қадрини билиш учун, бир йил ўқишга кира олмаган инсондан сўра.

Бир ой қадрини билиш учун, тугъиб қўйган онадан сўра.

Бир ҳафта қадрини билиш учун, бу ҳақида нашр чиқарадиганлардан сўра.

Бир соат қадрини билиш учун, буни бир-бирини кўришга интизор бўлган икки севишганлардан сўра.

Бир дақиқа қадрини билиш учун, поездга кеч қолган инсондан сўра.

Бир сония қадрини билиш учун, автоҳалокатдан қочишга улгурган инсондан сўра.

Бир мил сония қадрини билиш учун, Олимпия ўйинларида кумуш медал ютган ўйинчидан сўра.

Сен яшаётган ҳар бир лаҳзани қадрла!

Кеча? Бу тарих!

Эрта? Бу сир!

Шунинг учун фақат ҲОЗИР мавжуд!!!!

Вақт сени кутиб ўтирмайди! Сен фойдаланган ҳар бир вақтни қадрла. Ҳеч қачон вақтни шошилтирма.

Ҳеч ким ўтмишга қайтиб ва ўз бошини ўзгартира олмайди. Аммо ҳар бир инсон ҳозирдан старт олиб, финишини ўзгартира олади.

Бу дунйода ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » ​Сенда қанча вақт қолганини биласанми???