Бугунги кунда ортиқча вазн муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Семизлик билан курашишнинг узоқ давом этиши ёки бирор парҳезнинг натижа бермаслик ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Мутахассиалар фикрига кўра, бунга баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бепарволик билан истеъмол қилиш сабаб бўлади.
Фото: iStock
Уларни учта тоифага бўлиш мумкин:
Қайта ишланган маҳсулотлар — бу табиий ҳолатидан ўзгартирилган ва ишлаб чиқариш жараёнида қўшимчалар, консервантлар, шакар, туз ёки бошқа кимёвий моддалар қўшилган маҳсулотлар. Уларга колбаса, сосиска, дудланган маҳсулотлар, қандолат, консерва, ярим тайёр маҳсулотлар, печене кабилар киради.
Бу озиқ-овқатларнинг аксарияти ҳеч қандай озуқавий қийматга эга эмас, фақат очликни қондириш ва таомдан завқланиш учун калорияларга эгадир. Уларда оддий, тез эрувчан углеводлар ҳамда жуда кўп миқдорда зарарли ёғлар мавжуд. Ҳатто сули ёрмасига ҳам ширин таъм берувчилар қўшилади.
Ичимликлар. Аксарият одамлар бу турдаги ичимликлар калориясини ҳисобламайди ва бепарво қарайди, аммо бир стакан макиато қаҳваси кунлик рационининг ярмини ташкил этадиган 700 дан ортиқ калорияни ўзида сақлашини ҳисобга олмайди.
Фото: iStock
Бундан ташқари, қаймоқ, шакар, шоколад ва бошқа қўшимчалар қўшилган қаҳва, чой, қадоқланган шарбатлар, газланган ичимликлар ҳам катта калориялар захирасини ўзида сақлайди.
Фойдали ичимлик деб ҳисобланган смузилар ҳам шулар жумласидандир. Улар бутун ҳолатдаги меваларни истеъмол қилишнинг ўрнини боса олмайди, чунки бирор мевани чайнаш учун ҳам энергия сарфланади. Худди шундай қоида янги сиқилган мева шарбати учун ҳам тегишли: бир стакан апелсин шарбати бир стакан Coca-Colaдан кўра кўпроқ калорияни ўз ичига олади.
ПП маҳсулотлар — бу “правилное питание” (“тўғри овқатланиш”) тамойилларига мос келадиган, фойдали ва соғлом овқатлар ҳисобланади. Улар асосан табиий, минимал даражада қайта ишланган ва мувозанатли таркибга эга бўлади. Бундай маҳсулотлар организм учун зарур бўлган витаминлар, минераллар, оқсиллар, соғлом ёғлар ва мураккаб углеводлар билан бой бўлади.
Фото: iStock
Бироқ уларнинг миқдорини назорат қилмасдан, кўп миқдорда истеъмол қилинса, ортиқча вазн тўпланишига олиб келиши мумкин. Масалан, фойдали ва парҳезбоп шоколад, фитнесс-батончик, қуритилган мевалар, асал ва бошқалар.
Ҳозирги вақтда бундай парҳез маҳсулотлари истеъмолида одамлар ўзини чекламасликлари муаммога айланган. Шу сабабли диетологлар ҳар қандай маҳсулотда меъёрга амал қилиш лозим эканлигини бот-бот такрорлайди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар