Эрталабки нонуштани ўтказиб юбормайдиган одамлар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида камроқ шикоят қиладилар, дейди диетолог Кристина Пришвина. У «Москва 24» телеканалига нонуштанинг фойдалари ҳақида гапириб берди.
Кристина Пришвинанинг айтишича, мунтазам равишда нонушта қиладиган одамларда кун давомида инсулин ва глюкоза даражаси барқарорроқ бўлади. Бу иш фаолиятини яхшилаш, чарчоқ ва асабийлашишни камайтириш учун муҳим, дея тушунтирди диетолог.
Бундан ташқари, нонуштадан кейин одамнинг иштаҳани тартибга солувчи гормонлар даражаси барқарорлашади. Шунинг учун агар одам эрталаб овқатланса, у кун давомида камроқ овқат истеъмол қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар