
Диетолог Ирина Писарева ва нутрициолог Ирина Царькова мазкур ичимлик истеъмоли бўйича тавсиялар беришди.
Эрталабни бир финжон бронекофе билан бошлаш юрак-қон томир тизими учун фойдали. Бу ҳақда Ura.ru ахборот агентлигига диетолог Ирина Писарева маълум қилди. Ноодатий ном ортида бутун донли классик қора кофе ва мой қўшилган ичимлик яширинган.
«Ҳозирда MCT-мойи (ўрта занжирли триглицеридлар мойи, масалан, кокос мойи) ёки эритилган гхи мойи ёки оддий сарёғ оммалашган. Улар триглицеридлар (энергия манбаи бўлган ёғлар) ва фойдали ёғларнинг яхшиланишига ёрдам беради», — деб тушунтирди мутахассис.
Ичимликнинг фойдасига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун Писарева лаборатория таҳлилларини топширишни тавсия қилди. Бу усул орқали организмнинг кофени қабул қилиш ёки қабул қилмаслигини аниқлаш мумкин.
Ирина Царькова ҳамкасби фикрини қўллаб-қувватлаб, энг фойдали кофе янги майдаланган ва шакарсиз бўлиши кераклигини таъкидлади. У шакар ўрнига бошқа маҳсулотларни тавсия этди:
«Кофега доривор зираворлар, айниқса, долчин (корица) қўшиш жуда яхши, чунки у кучли антиоксидант бўлиб, ичимликнинг салбий таъсирини юмшатади. Агар кардамон билан қайнатилса, бу нафақат мазали, балки фойдали ҳам бўлади», — деди мутахассис.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар