date
views 164

Газланган ширин ичимликларнинг хавфи нимада? Мутахассисдан муҳим тавсиялар!

Газланган ширин ичимликларнинг хавфи нимада? Мутахассисдан муҳим тавсиялар!
Кўпчиликнинг севимли ичимлиги бўлган газланган ширин сувлар организм учун сезиларли хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда россиялик машҳур диетолог Елена Соломатина маълум қилди, деб ёзмоқда «Москва 24» нашри.

Унинг таъкидлашича, ширин газланган ичимликларнинг таркибида калцийни организмдан чиқариб юборувчи ортофосфор кислотаси бор. Бу эса суякларнинг мўртлашишига олиб келади. Айниқса, кекса ёшли инсонлар ва ўсиб келаётган болалар учун ушбу ҳолат жиддий хавф ҳисобланади.

Шунингдек, мутахассис газланган сув таркибидаги кўп миқдордаги шакар асаб тизимига ҳам салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтган. Бундай ҳолларда одамда гипергликемия – асабийлик, тез чарчоқ ва хавотир ҳислари пайдо бўлади. Натижада мия янада кўпроқ миқдорда шакар талаб қилишни бошлайди.

«Организм шакар билан таъминланган энергияни тўлиқ ишлата олмас экан, бу энергия ёғга айланиб кетади. Ҳужайралар ортиқча шакарни қабул қилишдан бош торта бошлайди ва натижада қонда шакар миқдори ортиб кетади. Бу эса қон томирларининг ички деворига зарар етказади, зарарланган жойларда эса зарарли холестерин тўпланиб, атеросклероз ва тромблар пайдо бўлишига сабаб бўлади», — дейди Соломатина.

Унинг қайд этишича, газланган ичимликларнинг мунтазам истеъмоли ичак микрофлораси – микробиомага салбий таъсир кўрсатади, организмнинг табиий ҳимоя тизимини заифлаштиради ва иммунитетни пасайтиради.

Мутахассис саломатлик учун бундай хавфларни олдини олиш мақсадида газланган ширин ичимликларни тоза ичимлик сувига алмаштиришни тавсия қилмоқда. Айниқса, болалар ва кексаларнинг кундалик овқатланишида сувга алоҳида аҳамият бериш керак.

Шифокор маслаҳатларига амал қилинг ва соғлом турмуш тарзини танланг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Газланган ширин ичимликларнинг хавфи нимада? Мутахассисдан муҳим тавсиялар!