21:07 / 23.11.2016
10 787

Эркаклар кийимидаги йигирмата хатолик

Эркаклар кийимидаги йигирмата хатолик

Кўркам кийим фақат аёлларнинг эмас, эркакларнинг ҳам ташқи кўринишини белгиловчи хусусиятлардандир. Агар сиз 14 ёшдан ўтган бўлсангиз, кийим кийишда қуйида санаб ўтилган хатоликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг – ораста кўринасиз.

  1. Пижак, яъни шимсиз костюм кийганда пастки тугмасини қадаманг. У қадашга мўлжалланмаган. Камзул кийганда ҳам шу қоидага амал қилинг.
  2. Костюм кийганингизда енгидаги ёрлиқни олиб ташланг.
  3. Одатда янги пижакнинг елкасида оқ ипчалар бўлади. Кийишдан олдин уларни олиб ташланг.
  4. Пижак чўнтаклари очиқ туриши керак. Янгилигида енги тикилган бўлади, ипларини сўкиб ташланг.
  5. Пижакдаги тугмалар сони учтадан кўп бўлса – ортиқча.
  6. Уч тугмали пижакнинг юқоридаги тугмасини қадаш шарт эмас. Айрим пижакларнинг қайтарма ёқаси шундай жойлашадики, юқори тугма бир безак ўрнида қолади.
  7. Узун бўйинбоғ смокингга “ўтирмайди”.
  8. Жигарранг ботинкага жигарранг тасма, қора ботинкага қора тасма ярашади. Эслатма: бу қоида расмий кийиниш тарзи учун амал қилади, эркин кўринишни истаганларга йўл очиқ :)
  9. Иккидан бири: ёки белингизга тасма тақасиз, ёки елкадан ўтказилувчи тасма тақасиз. Бир вақтда иккаласини зинҳор тақманг.
  10. Кўйлак қадама енги (манжет) костюм енгидан сал чиқиб турсин. 1-2 см етарли.
  11. Шимнинг олд қисмида енгил букма чизиғи бўлсин. Одатда, жуда узун ва тор шимлар ёнга букилади.
  12. Костюм-шим ва оқ кўйлак билан кепка кийиш ярамайди.
  13. Бўйинбоғ учи тасма тўқасигача етсин. Ундан калта ёки узун бўлса ярашмайди.
  14. Бўйинбоғ тугуни остида чуқурча бўлсин.
  15. Эркаклар пижаги палто ёки курткадан узун бўлмаслиги керак.
  16. Капалакнусха бўйинбоғ тик ёқа кўйлаклар учун мўлжалланган, қайтарма ёқага “ўтирмайди”.
  17. Миллий кийимларимиздан бўлган беқасам ва банорас чопонлар оқ кўйлак билан ярашади, аммо гулли олачипор либос ва спорт кийимлари билан уйғунлаша олмайди.
  18. Тумшуғи тўртбурчак туфли ҳам орасталик аломати бўлолмайди.
  19. Калта шим (шорти) билан пайпоқ кийилмайди. Сандал шиппак билан ҳам.
  20. Кўйлак ва жинси шим кийишга чоғлансангиз тасма тақишингиз шарт. Пижак ҳам киймоқчи бўлсангиз, елкатасмани ўтказиб олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркаклар кийимидаги йигирмата хатолик