Стоматит одатда қандайдир жиддий касалликларнинг белгиси ҳисобланмайди, аммо у фавқулодда оғриқ ва ноқулайликни келтириб чиқариши мумкин. Стоматит оғиздаги кичик ҳамда чуқур бўлмаган яралар бўлиб, улар кўпинча лабнинг ички қисмида ёки милклар атрофида пайдо бўлади.
Стоматитнинг икки хил тури бор:
- Оддий стоматит. У 10—20 ёшли кишилар орасида тарқалган бўлиб, йилига 3—4 марта чиқиши мумкин.
- Мураккаб стоматит. У унчалик кенг тарқалмаган ва касалликлар ёки озиқ моддалар танқислиги билан боғлиқ бўлади.
Ҳар иккала стоматитда ҳам яралар одатда 1—3 ҳафтада битиб кетади, бироқ битиш жараёнини тезлаштириш усуллари мавжуд. Бунда ҳар кимнинг уйида топиладиган воситалар қўл келади.
Стоматитни аниқлаш
Стоматит яраси оқ, сариқ ёки кулранг карашли доира шаклида бўлади. У оғриқли ҳис бериши ва нордон овқат еганда таъсирчанлик кўрсатиши билан дарров сезилади.
Стоматит сабаблари
Даволашни бошлашдан олдин стоматитнинг эҳтимолий сабабларидан хабардор бўлишингиз керак. Ҳар бир ҳолатнинг аниқ сабабини билиш қийин, аммо уни келтириб чиқариши мумкин бўлган қатор омиллар мавжуд. Помидор, ананас, цитрусли мевалар каби нордон маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш стоматитга сабаб бўлиши ва унинг битиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Яна бир эҳтимолий сабаб — аччиқ овқат.
Стресс
Бошқа касалликларда бўлгани каби, стоматитга ҳам стресс асосий сабабчилардан бири бўлиши мумкин. Агар стрессли вазиятларда бундай яралар пайдо бўлса, кейинги сафар барча нарсага хотиржамлик билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг.
Брекет ёки протезлар
Ўткир учи бўлган ва лаб, милк ёки тилни тирнайдиган ҳар қандай нарса стоматитни чақириши мумкин. Брекетлар, протезлар ва синган тишлар — яра пайдо бўлишининг бош сабабчилари.
Лабни тишлаб олиш
Нимадир еяётган вақтда тўсатдан лабни тишлаб олиш ҳам стоматит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Мураккаб турдаги стоматит қандай келиб чиқади?
B12 витамини, темир, рух моддалари, фоли кислотаси етишмовчилиги мураккаб турдаги стоматитни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, бунга Целиакия ёки Крон касалликлари ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Агар сизда яралар доимий равишда пайдо бўлиб турса, албатта шифокорга мурожаат қилиб, касалликларни аниқлаш учун кўрикдан ўтинг.
Энди эса яраларнинг битиб кетишига ёрдам берадиган уй шароитидаги баъзи усуллар билан танишишингиз мумкин.
- Чой халтачалари
Қора чой бириктирадиган тери ошловчи моддаларга эга, улар яраларга тинчлантирувчи таъсир ўтказади. Мойчечакли чой ҳам ярали ҳудудни оғриқсизлантиришга ёрдам беради. Бунинг учун чой халтачасини ҳўллаб, уни 10 дақиқага ярага қўйиб туринг. - Асал
Асал қадимдан ўзининг бактерия ва замбуруғларга қарши хусусиятлари билан машҳур. Асалнинг даволовчи хусусиятлари шунчалик кўпки, ушбу ширинликнинг маълум турлари яра ва жароҳатларни даволашда ҳам қўлланилади. - Алоэ вера
Агар уйингизда тувакда алоэ вера ўстирсангиз, унинг битта баргини кесиб олиб, шарбатини сувга қўшинг ва ушбу аралашма билан оғзингизни чайинг. Бу ўсимлик табиий антибактериал ва шамоллашга қарши восита бўлиб, у билан оғизни чайиш орқали ярани тозалаш ва оғриқни йўқ қилиш мумкин. Бундан ташқари, алоэ B, C гуруҳидаги витаминлар ва аминокислоталарга бой. - Бошқа тиш пастасидан фойдаланиб кўринг
Стоматит пайдо бўлганида шифокорлар тиш пастасини натрий лаурилсульфати — кўпик ҳосил қилувчи модда бўлмаган бошқасига алмаштиришни тавсия этади, айнан у яра юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин. - Тузли эритма
Тузли эритма билан оғизни чайиш яра битиши жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Туз — юмшоқ антисептик воситадир. - Водород пероксиди
Водород пероксиди ва сувни 1:1 нисбатда аралаштиринг ҳамда ушбу эритмани бевосита ярага суринг. - Қатиқ
Тирик микроорганизмларга эга қатиқ стоматит пайдо бўлиши олдини олиши мумкин.
Стоматит тез-тез пайдо бўлса ва уч ҳафтадан ортиқ вақт давомида битиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилган маъқул. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади