Вейцман институтининг (Исроил) Эран Элинав бошчилигидаги олимлари ичакдаги бактериялар (микробиотлар) озишдан кейин ортиқча вазннинг қайтишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Nature журналида чоп этилган мақолада баён қилишди.
Мутахассислар тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, улар сичқонларни дастлаб таркибида ёғ кўп бўлган озуқа билан боқишди, бунинг натижасида уларнинг вазни ошди. Шундан сўнг сичқонларни вазн ташлашга йўналтирилган оддий парҳезга ўтказишди – цикл такрорланди. Тадқиқот давомида олимлар микробиомадаги геномлар – кемирувчилар ичакларидаги микроорганизмлар геномларини кузатишди, дея хабар қилди Kun.uz.
Маълум бўлишича, ёғ миқдори юқори бўлган парҳез натижасида йиғилган ортиқча вазн ташланганидан кейин сичқонлар тезкорлик билан қайта вазн йиғишга мойил бўлишар экан. Ҳар бир цикл ўтган сайин семизлик даражаси мураккаблашиб борган.
Олимлар қайта вазн тўплашнинг ичак микробиотаси билан алоқасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Вазн ташлаган кемирувчиларнинг фекал массасини меъёрий озиқланган бошқа сичқонлар ичакларига кўчириб ўтказилганда, уларда ҳам семизликка мойиллик пайдо бўлган.
Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари одамларнинг вазнни қайта тиклаш механизмини аниқлашга ёрдам беради. Бироқ қайталанувчи семизликни даволовчи самарали препаратларни яратиш учун тадқиқотларни давом эттириш зарур. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди