
Ҳаётда ҳар бир инсон нотўғри қарор қабул қилиши ёки муҳим имкониятни қўлдан чиқариши мумкин. Айримлар бундай воқеалардан узоқ йиллар давомида афсусда юради, бошқалар эса улардан сабоқ чиқариб, кейинги қадамларини ишонч билан ташлайди. Аммо афсус ва надомат ҳисси умрнинг чекка ёшида кўпроқ яққоллашади.
Huffpost нашри 80 ёшдан ошган инсонлар орасида сўровнома ўтказиб, уларнинг ҳаётдаги энг катта афсуслари ҳақида билиб олди. Ушбу сўров натижалари ёшлар учун ҳаётий сабоқ бўлиши мумкин.
1. Бошқаларнинг фикридан хавотирланиш — ҳаёт энергиясини исроф қилиш
Сўровда иштирок этган катта ёшлиларнинг кўпчилиги ёшлик чоғида бошқалар нима деб ўйлашидан жуда хавотирланганини таъкидлади. Улар энди тушуниб етганки, одамлар ўзлари ҳақида бошқалар ўйлаганчалик кўп қайғуришмайди. Кўпчилик бутун умр давомида, бирор қарор қабул қилишдан аввал атрофдагиларнинг фикрини ўйлаб, ўз вақти ва қувватини беҳуда йўқотганини афсус билан эслашди. Улар ёшлар учун энг муҳим маслаҳат — бошқаларнинг муносабати ва баҳоси учун яшамаслик, балки ўз қадриятларига содиқ бўлиб, эркин яшашдир.
2. Келажак ҳақида ортиқча ўйлаш — доимий ташвиш ва қўрқув манбаи
80 ёшдан ошганлар ёшликда ҳали содир бўлмаган воқеалар учун ортиқча хавотирга тушганларини айтишди. Ҳаёт тажрибаси уларга шундай хулосани бердики, кўпинча хавотир ва қўрқувлар умуман амалга ошмайди. Баъзи нарсалар кутилмаган ҳолда содир бўлади, баъзилари эса ҳеч қачон юз бермайди. Шу сабаб, ҳаётни ва ҳар бир кунни қадрлаш, ташвиш ўрнига дадил қарор қабул қилишни маслаҳат беришмоқда.
Катта авлоддан ҳаётий хулоса: Вақт — энг катта бойлик
Сўровда қатнашганлар ёшларга мурожаат қилиб, безовталик ва хавотир ўрнига бор имкониятларни амалга ошириш, вақтни фойдага сарфлаш, ҳар бир кундан максимал фойда олиш кераклигини уқтиришди. Чунки ҳаётдаги энг катта афсус — шунча йил хавотир ва ўзини тўхтатиб яшаган кунлардир.
Zamin.uz таҳририятидан:
Ёшликда қабул қилинган қарорлар ва ишончсизликлар кекса ёшда афсус туйғусини келтириб чиқаради. Шунинг учун вақтни ва имкониятларни қадрланг, қўрқув ва хавотирни ортга ташлаб, ҳаётингизни ўз қўлингизга олинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар